«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:51
ЎЗO‘Z

«Коронавирус қонунлари». Пандемия давридан олинадиган тажриба ҳақида

05 апр, 16:15 1 621 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Коронавирус қонунлари». Пандемия давридан олинадиган тажриба ҳақида Коронавирусдан кейинги ҳаёт, карантиндан кейинги одамлар ҳақида жуда кўп фикрлар билдириляпти, инсоният, жамият аввалгига нисбатан ақллироқ, жипсроқ, бошқачароқ бўлишини айтаётганлар кўп. Юртимизда бу қандай кўринишда ва қандай тажрибалар эвазига ҳосил бўлиши ҳақида ҳам анча мулоҳазалар қилиш мумкин. Масалан...

Бир неча ой олдин интернет оламида, ижтимой тармоқларда бир мавзу яхшигина баҳсларга сабаб бўлганди. Йўл ҳаракатини бузган ҳайдовчиларни видеога олиб, тегишли органларга жўнатган шахсга маълум фоиз мукофот берилиши ҳақидаги хабарларни эсланг. Бу ишни ўзига касб қилиб олиб, эрта-ю кеч қоидабузарларни пойлаб ўтириш, ўша пул билан оила боқишни ўрганиб олганлар борасидаги муҳокамаларни бир четга суриб турамиз. Бу қай даража ярашадиган иш, бу ҳам мавзумизга алоқаси бўлмаган қарашлар, эътибор бермаймиз. Лекин айнан, йўлда кетаётганингизда, бошқа бир ҳайдовчининг қоида бузаётгани, тезликни оширганини кўриб, бу ҳақида хабар бериш тўғри ишми ёки йўқ? Халқ тили билан айтганда, бу «казёллик»ми?

Бу масала ҳатто диний тарафдан ҳам муҳокама қилинган, қайсидир бир сайтда «мусулмон бошқа бир мусулмоннинг айбини яшириши керак» деган маънода берилган жавоб янада кўпчиликнинг норозилигига учраганди. Ростдан ҳам, назаримда, ўшанда жавоб сал ошириб юборилган, зеро Ислом динида мўмин мўминнинг айбини яшириши кераклиги, кўпроқ шахсий, бошқага, жамиятга зарари етмайдиган ҳолатлардагина тилга олинади – масалан, ўз уйида ароқ ичиб ўтирган оддий одамни бошқалар олдида шарманда қилишга уриниш, чақимчилик деб қораланади.

Лекин жамиятга, инсонларга зулм бор жойда, кимдир ўғрилик қилса, пора олса ёки бошқа шунга ўхшаш ишларда, фуқаро ўз масъулиятини ҳис қилиши, яъни керакли жойга хабар бериши керак. Йўл ҳаракати қоидалари у қадар жиддий қоида эмаслиги, жарималар кўплиги туфайли, зулмга сабаб бўлишингиз мумкинлиги ёки ўша тезликни оширган шахс зарур иш билан кетаётган бўлиши мумкинлиги каби изоҳлар, кейинги даражадаги масала. Аслида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳам жиддий айб, ҳатто, инсонларнинг ҳаётига зомин бўлиш мумкин. Авариядан ўлганлар сони коронавирусдан ҳам анча кўп бўлади.

Аслида нафақат йўл ҳаракати, балки бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан ҳам, анча кенг ёндашамиз. Бир одамнинг порахўрлигини билиб туриб ҳам ҳурмат қиламиз, қонун бўйича жиноят ҳисобланган жуда кўп амалларни оддий қабул қила оламиз. Керакли жойга хабар беришни-ку, қўяверинг, бу инсон учун энг жирканч иш ҳисобланади гўё. Аслида, ўша жиноятлар айланиб келиб, бевосита ўзимизнинг ҳаётимизни ёмонлаштираётгани ҳақида ўйламаймиз, буни боғлаш ҳам қийин.

Хуллас, агар жамият деганда биз давлат, қонунлар ва одамларнинг ўзаро муносабатини тушунадиган бўлсак, бизда давлат бор, унинг қуроли сифатида қонунлар бор, халқ унга қарши курашувчи бир алоҳида субъект сифатида тушуниб қолинган. Яъни қонунлар аслида аҳолининг тартибли яшашлари, кимдир бошқасининг устидан зулм ўтказмаслиги, яъни, адолат таъминланиши учун керак бўлган восита сифатида қабул қилинмайди.

Коронавирус даври шу жиҳатдан, жуда содда ва аниқ тажриба бўлиб, ҳатто жамиятшуносликда амалий дарс сифатида ўргатиладиган объектга айланмоқда. Сабаби, вируснинг асосий хусусияти бой ва камбағал, амалдор ва ишсиз деб одам ажратмасдан, бутун халқ учун тенг хавф бўлишидир.

Энди тасаввур қилинг, давлат коронавирусга қарши курашиш чораси сифатида маълум бир тақиқ чиқаради. Айтайлик, инсонларни маълум даражада чеклайдиган бирор одатий қоида жорий этилади. Қаранг, ушбу қоидани бузаётган одамларни ёмон кўряпсизми ёки йўқми? Шу ҳолатда сиз ўша одамлар томондамисиз ёки давлат томонида? Сиз тегишли органга мурожаат қилиб, фалон ерда қоида бузилаётганини, фалон гуруҳ одамлар тақиқларга қарамай, жиноят қилаётгани ҳақида хабар қилсангиз, сизни тушуниш мумкинми ёки йўқ? Албатта, мумкин.

Энди сизни ҳеч ким айбламайди. Чунки мана шундай қоидабузар одамлар қанча кўп бўлса, коронавирус билан кураш шу қадар самарасиз бўлишини биласиз. Агар қоидабузарлик қанча кўп давом этса, бугунги ноқулай яшаш тарзи шунча узоқ давом этишини ҳам биласиз. Агар бошқалар қоидаларга амал қилмасликда давом этаверса, сиз биласизки, бу ҳолат сизнинг иқтисодий ҳолатингизга, турмушингизга, фаровонлигингизга, соғлигингизга ва ҳатто ҳаётингизга ҳам тўғридан-тўғри таъсир қилмоқда.

Сиз бемалол қоидабузарларни ёмон кўришингиз мумкин, бу сизнинг виждонингизни қийнамайди. Кўчага чиқаётган инсонлар зарур иш билан чиқяптими, тирикчиликми, фарқи йўқ, сиз барибир уларни айбдор деб билаверасиз. Ҳеч кимдан уялмай, уларга қарши турасиз, ҳатто ҳуқуқ-тартибот органларига хабар бериб, бировнинг тўйини тўхтатишингиз ҳам мумкин. Атрофингиздагилар сизни ёмонламайди, сиз «казёл» бўлмайсиз – ахир бутун жамият курашаётган иллатнинг йўқолишини секинлаштираётганлар айбдор, тўғрими?

Энди ўйлаб кўринг, худди шу мантиқ билан коронавирус эмас, бошқа иллатлар ҳақида ўйласак, порахўрлик аслида айланиб келиб, бизнинг ҳаётимизни ёмонлаштиришини, нотўғри таълим аслида бизнинг соғлигимизни хавф остига қўйишини, монополиялар аслида бизнинг иқтисодий фаровонлигимизга болта ураётганини худди коронавирус сингари, аниқ кўра олсак, қандай бўларди? Кўчада маскасиз юрган одамни бировга касаллик юқтириши мумкин деб, қанчалик ёмон кўра бошлаётган бўлсангиз, тезликни ошираётган ҳайдовчини бировни босиб кетиши мумкин деб, ундан ҳам шунчалик нафратлана бошласак, ҳаётимиз қанчалик яхшиланган бўларди, тўғрими?

Ҳатто жамиятнинг жипслашишида ҳам, умумий манфаатларга бўлган ишонч муҳим аҳамият касб этади. Умумхалқ ҳашари деб, фармойишлар чиқиб, одамларнинг мажбуран, истамай чиқиши билан, ҳозирда одамларга озиқ-овқат ташиш учун кўнгиллилар талаб қилинганда, талабгорлар кўпайиб кетаётганини қаранг, бир.

Қонуний ва савоб, ахлоқсизлик ва қоидабузарлик, эҳсон ва солиқ, жиноят ва гуноҳ бирлашиб, айни маъноларни билдирмаяптими? Ҳақиқий жамият мана шундай бўлиши керак эмасми, нима дедингиз?

Шуни хулоса қилиш мумкинки, жамият давлат, қонун ва одамлардан ташкил топади. Агар давлат қонунларни ёки қоидаларни имкон қадар халқдан пул олиш, фақат маълум гуруҳ манфаатларини кўзлаш мақсадида чиқарса, халқнинг ишончи камаяди, бу қонунларни бузиш яна айб саналмай кетади. Бу қонунларни бузганларни яна ёмон кўрмай қўйишади, аксинча, давлат томон бўлган инсонларга нисбатан нафрат пайдо бўлади.

Аксинча, одамлар қонунларга риоя қилиши, қонунбузарларни ёмон кўриши учун, улар бу қонунлар айнан уларнинг фойдаси, манфаати учун чиқарилаётганига аниқ ишониши керак. Аниқ ишонч учун эса, давлат қонунларни бутун халқнинг фойдаси, манфаати учун чиқариши лозим.

Яъни давлат аввало халққа таяниши, халқ эса, ўз навбатида, яхши яшаш учун қонунларга, уларни тартибга солиб турувчи давлатга эҳтиёжи борлигини барча жабҳаларда англаши, бунга ишониши муҳимдир.

Худди коронавирус қонунлари сингари...
Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар