«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 18:44
ЎЗO‘Z

Ўрта Осиёда биринчи марта Ўзбекистонда сунъий нафас олдириш аппаратлари ишлаб чиқарилади

05 апр, 15:10 2 755 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўрта Осиёда биринчи марта Ўзбекистонда сунъий нафас олдириш аппаратлари ишлаб чиқарилади Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Словакиянинг Chirana компанияси ва россиялик ҳамкорлар билан биргаликда сунъий нафас олдириш аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ҳамда трансфер қилиш бошқармаси бошлиғи Жамолиддин Бобохоновнинг айтишича, сунъий нафас олдириш аппаратларини ишлаб чиқариш жорий йилнинг май ойида бошланади. Тошкентнинг Бектемир туманида ишлаб чиқариш участкаси қурилишини якунлаш эса жорий йилнинг сентябрь ойига қадар режалаштирилмоқда ва завод ишга туширилади.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичида 3 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш ва 30 иш ўрни яратиш режалаштирилган. Иккинчи босқичида эса 6 миллион долларгача инвестициялар ва 100 тагача иш ўринлари очилиши кутилмоқда.

«Сунъий нафас олдириш аппаратлари ҳозирда жаҳоннинг 12 мамлакатида ишлаб чиқарилади. Chirana бренди дунёда энг машҳур олтита бренддан бири саналади. Аппаратларимиз бошқа компания моделларидан фарқли равишда бир босқичли эмас, уч босқичли вентиляцияни амалга оширади. Бундай аппаратлар ишлаб чиқарувчи заводнинг Ўзбекистонда барпо этилиши давлатнинг тиббий хавфсизлигини таъминлайди», – дейди Chirana+ компаниясининг бош директори Василий Шимко.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Қайд этилишича, коронавирус туфайли мамлакатдаги мавжуд вазият ва беморлар учун сунъий нафас олдириш аппаратлари ва шахсий ҳимоя воситалари учун сарфланадиган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонга 1 000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектор билан нафас олиш контурлари ва 1 000 дона бир мартали бактериал-вирусли филтрларни беғараз фойдаланиш учун топширилади.

Ҳозирда шу ишларни амалга ошириш мақсадида Chirana Asia Словакия—Россия—Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил этилган бўлиб, компания «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» (Made in Uzbekistan) ёрлиғи остида мамлакатда ягона юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаради. Бундай ишлаб чиқариш Ўрта Осиёда биринчи марта амалга оширилади, бу эса тиббиёт саноатида импорт ўрнини босиш жараёнини жадаллаштиради.

Бундан ташқари, таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар ва хизмат кўрсатиш маркази яратилиб, сунъий нафас олдириш аппаратлари ва НДА (наркоз-нафас олиш аппарати) қурилмалари учун ноёб, мобил ва замонавий сервис хизмати ташкил этилади. Анестезиология соҳасида юқори малакали хорижий мутахассислар таклиф қилинган ҳолда сунъий нафас олдириш аппаратлари ва НДА қурилмаларидан фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, шунингдек, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистонда сотиш режалаштирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли ҳозирда бутун дунёда сунъий нафас олдириш аппаратларининг тақчиллиги кузатилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 37
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 89
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 74
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 49
  • Samsung жаҳон смартфонлар бозори етакчилигига қайтди 07 апр, 19:34 101
  • Ўзбекистонда Telegram монетизацияси ишга туширилиши қонунийлиги ўрганилмоқда 07 апр, 00:02 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 14
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 12
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 61
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 20
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 216
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 54
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 218
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 132
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 48
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 130
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 75
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 47
  • Бўлимлар