«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:57
ЎЗO‘Z

Трамп: “Америка халқини ҳимоя қилиш учун ер-у осмонни остин-устун қилиб ташлаймиз”

05 апр, 14:34 6 442 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп: “Америка халқини ҳимоя қилиш учун ер-у осмонни остин-устун қилиб ташлаймиз” Фото: CNN
АҚШ президенти Дональд Трамп яқин ҳафталар АҚШда жадал тарқалаётган коронавирус сабабли энг оғир ҳафталар бўлишини айтди. У Америка халқини қандай қилиб бўлса ҳам ҳимоя қилишга ваъда берган. Бироқ у карантинни чўзишни истамаслигини айтган.

Кўринишича, бу ёки кейинги ҳафта энг оғир ҳафталар бўлади. Афсуски, кўп одам ўлади. Бироқ биз чора кўрмаганимизда бўладигандан камроқ. Бироқ одамлар ўлади”, деб айтган Трамп брифингда ва жабр кўрган ҳудудлар кўмаксиз қолмаслигини таъкидлаб ўтган. “Америка халқини ҳимоя қилиш учун ер-у осмонни остин-устун қилиб ташлаймиз”, деб ваъда берган АҚШ президенти.

Трамп, шунингдек, АҚШда коронавирус тарқалиши маркази бўлган Нью-Йоркка минглаб ҳарбий мутахассислар – ҳамширалар, шифокорлар, бошқа кўплаб ходимлар юборилишини эълон қилган.

Мураккаб вазият сабабли штат маъмурияти беморларни USNS Comfort кема-госпиталида жойлаштиришига тўғри келди. Дастлаб кемага коронавирусга манфий тест топширган турли касаллар қабул қилинган, бироқ кейинроқ койкалар етишмагани сабабли яққол аломатлари бўлмаган барча касаллар қабул қилина бошланган. Натижада шаҳар шифохоналаридан кемага ўтказилган бир неча беморда вирус аниқланган.

Шу билан бирга, Трамп иқтисодиёт учун зарарли карантин чораларини чўзиб ўтиришни истамаётганини айтган. “Биз давлатни яна очишимиз керак. Буни ойлаб қилиш мумкинмас”, деб айтган АҚШ президенти. Нью-Йорк штати 1,5 мингта ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасини олганига қарамай, бу ерда вазият ўта оғир бўлиб қолмоқда.

Ҳукуматнинг баҳолашича, эпидемия энг юқори даражага чиққанда бундай қурилмалардан 37 мингта талаб қилиниши мумкин, бироқ улар ҳозирча 10 мингдан сал кўпроқ. Таъкидланишича, федерал захирада яна 10 мингта шундай қурилма бор бўлиб, Трамп штатга бу борада ёрдам беришга ваъда берган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 5
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 26
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 52
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 138
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 147
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 185
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар