«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:12
ЎЗO‘Z

Иқлим коронавируснинг тарқалишига қандай таъсир кўрсатади?

05 апр, 13:31 3 916 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иқлим коронавируснинг тарқалишига қандай таъсир кўрсатади? Иссиқ об-ҳаво коронавирус пандемиясини тўхтата оладими, деган савол ҳозирда кўпчиликни қизиқтирмоқда. Дунёниг илмий доиралари вакиллари иқимнинг коронавируснинг тарқалишига эҳтимолий таъсири тўғрисида ўз фикрларини билдирмоқдалар, ва ушбу баҳони биологлар, вирусологлар берадилар. Биз мавзу юзасидан ҳозирги вақтгача матбуотда эълон қилинган матариаллар асосида қисқа маълумот тайёрладик.

Хитой ва кейинчалик дунёнинг бошқа мамлакатларидан аввал номаълум бўлган СOVID-19 вирусли касалллиги тўғрисида хавотирли маълумотлар келиши билан биология, вирусология ва бошқа турдош соҳаларнинг кўпгина экспертлари иссиқ мавсум келиши билан пандемиянинг тарқалиши тўхтайди, деб айтдилар.

Бунда улар кўпчилик вирусли касалликлар, масалан гриппнинг авжига чиқадиган вақти совуқ қиш ойларига тўғри келишига ишора қилдилар. Ундан ташқари, касалликнинг энг кўп тарқалиш ҳолатлари совуқ иқлимли минтақаларда кузатилди, шу боис ҳам ёз келса пандемия тўхтайди деган умид пайдо бўлди.

Бироқ кўпгина экспертлар ёзги ҳарорат вирусни ўлдиришига ишонч боғлаш керак эмас деб огоҳлантирмоқдалар. Дарҳақиқат, охирги ҳафталарнинг воқеалари инфекциянинг, шу жумладан ҳарорат анча юқори иссиқ иқлимли мамлакатларда ҳам тарқалаётгани иссиқ келиши билан вирус ўз-ўзидан нобуд бўлишига қилинаётган умиднинг оқланмаётганини кўрсатди.

Масалан, Россия Федерацияси Гидрометцентри раҳбари Роман Вильфанд иқлимнинг коронавирус тарқалишига бевосита таъсири йўқ, деб маълум қилди. «Таиландда ҳарорат 30 даража атрофида, бироқ у ерда коронавирус ҳам, у билан жиддий курашиш чоралари ҳам бор. Яқин Шарқда, Туркияда, Исроилда, Сурияда ҳарорат 25 даража атрофида бўлишига қарамасдан коронавирус жадал тарқалмоқда. Мен вирус об-ҳавога боғлиқлигига унча ишонмайман», — деди у.

СOVID-19 ни (ҳозирда у расман SARS-CoV-2 деб аталмоқда) ўрганиш ва вирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш бугунги кунда дунё олимлари ва илмий тадқиқотчилар олдида турган энг долзарб вазифага айланди.

Бир неча кун аввал ВВС жаҳоннинг етакчи илмий муассасаларининг ҳали расман эълон қилинмаган илмий тадқиқотлари дастлабки натижаларини умумлаштириб мақола эълон қилди. Бироқ бу натижалар об-ҳаво пандемия тарқалишини тўхтатишга ёрдам бериши тўғрисидаги саволга аниқ жавоб бермади.

СOVID-19 вируси тадқиқотчилар учун жуда янги. Ҳали олимлар қўлида ёз келиши билан вируснинг фаоллиги камайишини тасдиқловчи статистик маълумотлар йўқ.

Ҳозирча кўпчилик олимлар бошқа коронавирус турларига ўхшаб СOVID-19 ҳам ёзда қишга нисбатан камроқ тарқалиши, чунки инсон организмидан ташқарида у юқори ҳароратларда тезроқ нобуд бўлишини кутишга асос бор деган фикрга келмоқдалар. Бироқ пандемия тарқалишининг олдини олиш учун бу омилнинг ўзи етарли эмас.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳозирги вақтда кўпчилик мамлакатлар ҳукуматлари томонидан одамлар ҳаракатларини чеклаш, изоляция режимини жорий этиш, дезинфекциялаш тадбирларини ўтказиш бўйича кўрилаётган мислсиз чоралар ҳамда иқлимий шароитларнинг эҳтимолий таъсири касалликка қарши курашда вақтдан ютишга ёрдам беради.

Жаҳоннинг энг нуфузли эпидемиологларидан бири Ларри Бриллиант қўшимча вақт олимларга вакцина ишлаб чиқишга имкон бериши тўғрисида фикр билдирди. Ўшанда вакцина коронавирус инфекциясидан соғайиб кетганлар иммунитети билан биргаликда сайёрамиз аҳолиси хавфсизлигини таъминлаши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 270
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 269
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 67
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 43
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 51
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 236
  • Бўлимлар