«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:54
ЎЗO‘Z

Коронавирус сабабли дунёдаги ҳаво қанчалик тозаланди?

05 апр, 10:34 2 728 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус сабабли дунёдаги ҳаво қанчалик тозаланди? Коронавирус пандемияси одатий ҳаётнинг ҳар бир соҳасига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Айни вақтга келиб касаллик 60 мингдан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди, зарарланганлар сони эса 1,2 миллион ошиб кетган. Вирус тарқалишининг олдини олувчи ижтимоий масофаланиш жаҳон иқтисодиётининг тўхтаб қолишини юзага келтирди. Бу жиддий оқибатларга сабаб бўлади.

Бироқ саноат соҳасининг тўхтаб қолишидан ташқари коронавирус сабабли дунёдаги кўп шаҳарларда ҳаво сезиларли даражада тозаланди. Атмосферага зарарли моддалар чиқарилишига оид маълумотларни кузатган одамлар сайёранинг пандемияга реакциясини қайд этишди. Атмосфера ҳавоси тозаланди. Бироқ бу хурсандчиликка сабаб бўладими?

Коронавирус сайёрани ўзгартирадими?
Инсонларнинг ҳаёт тарзи ва иқтисодиёт жиддий ўзгаришларни бошдан кечираётган бир пайтда атмосфера қандай ўзгаришларга учраётгани борасида пандемия олимларга айрим тасаввурларни бермоқда. Атмосфера тадқиқотлари миллий маркази (NCAR) вакили Ҳелен Уорденнинг Popular Science нашрига берган маълумотларига кўра, бу атмосферага тегишли бўлган салбий тадқиқот. Чунки одатий ҳаёт тарзига қайтиш зарарли чиқиндилар миқдорини ошириб юбориши мумкин.

Мавжуд маълумотларга қараганда, коронавирусдан қаттиқ жабр кўрган Хитой янги йили байрами арафасида Хитойдаги чиқиндилар кўрсаткичи бир неча ҳафта давомида қисқарган. Эпидемия вақтида коронавирус тарқалишини камайтириш мақсадида кўмир истеъмоли қисқарди, нефтни қайта ишлаш секинлашди, авиарейслар эса бекор қилинди. Соҳага оид маълумотларга асосланиб, Хитой янги йил байрамидан кейинги тўрт ҳафта давомида мамлакатдаги карбонат ангидрид чиқиндилари деярли 25 фоизга қисқарган. Натижалар Carbon Brief.org порталида эълон қилинди. NASA спутник тасвирларида эса Хитой устидаги азот диоксиди ўртача 36 фоизга пасайган.

Азот диоксиди нафас олиш тизимига салбий таъсир кўрсатади ва астма ривожланишига олиб келади, шунингдек атмосферада яна бир йирик ифлослантирувчи – озон ҳосил бўлишида иштирок этади.
Суратда Хитойдаги ҳавонинг январдан февралгача ифлосланиш даражасидаги ўзгаришлар кўрсатилган

NCAR сайтида эълон қилинган ҳисоботда Хитой янги йил байрамидан кейин азот диоксиди 2019 йилнинг шу даврида қайд этилган кўрсаткичдан 70 фоизгача камайгани кўрсатилган. Ифлослантирувчи углерод оксиди даражаси ўтган йил билан таққослаганда 30-45 фоизга камайган. Шунга қарамай, олимлар пасайиш пандемия билан боғлиқ деб ҳисоблаш учун қўшимча тадқиқотлар керак деб ҳисоблашмоқда.

Шунга қарамай, коронавирус тарқалиши тезлашаётгани туфайли бошқа мамлакатлар саноати билан ҳам Хитойда юз берган ҳолат кузатилмоқда. Яъни қазиб олинадиган ёқилғилар истеъмоли ва натижада атмосферага чиқиндилар чиқарилиши камаймоқда. Европа космик агентлиги томонидан ўтказилган таҳлил Италия устидаги азот диоксиди чиқиндилари кўрсаткичи пасайганини кўрсатди.

Олимлар Европадаги ифлосланиш даражаси Хитойдаги каби кескин бўлмасада, унинг аҳамияти катта. Италиядаги электр энергияси истеъмоли деярли 20 фоиз, Испания ва Францияда эса деярли 10 фоизга қисқарган. Ҳиндистондаги илк изоляция кунидан кейин ҳавонинг ифлосланишини мониторинг қилувчи станциялар азот диоксидининг тарихдаги энг паст кўрсаткичларига эга бўлган.

Тасвирда Францияда 1 мартдан 25 мартгача бўлган ҳавонинг ифлосланиш даражаси қизил рангда кўрсатилган.
Ҳаво ҳақиқатан ҳам тозаланадими?
Шуни тушуниш муҳимки, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичининг пасайиши – вақтинчалик ҳодиса. Бироқ келажакда атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш лозим бўлади. Чунки иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар ҳеч қаерга ғойиб бўлмайди.

Popular Science’да эълон қилинган мақола муаллифларининг қайд этишича, иқтисоднинг пасайиши чиқиндилар чиқарилишининг қисқа муддатда камайишига олиб келади. 2008-2009 йиллардаги буюк инқироз вақтида карбонат ангидрид гази чиқиндилари ўтган 2006-2007 йиллар билан таққослаганда тахминан 2 фоизга қисқарган. Бироқ инқироз бартараф этилиши билан чиқиндилар миқдори яна ўсади.

Эслатиб ўтамиз, ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили 5,5 миллион кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, ифлосланган ҳаво янги коронавирус билан зарарланган кишилар соғлиги оғирлашишига ҳам сабаб бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар