«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 23:07
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондан касаллик кўтарилишини сўраб Байтуллоҳда дуо қилинди (видео)

05 апр, 10:21 3 477 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондан касаллик кўтарилишини сўраб Байтуллоҳда дуо қилинди (видео) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳаж” ва “Умра” сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати вакиллари Маккаи мукаррамадаги Ҳарами шарифда инсоният бошига келган бу хасталикни даф бўлишини сўраб, Ҳақ таолога ёлвориб қуйидаги дуо ўқидилар:

– Эй Аллоҳ, биз нуқсонга йўл қўйганлармиз, Сен эса Каримсан. Биз гуноҳкорлармиз, Сен эса Ҳалимсан. Биз Сенга муҳтожмиз, Сен эса биздан Беҳожат Зотсан. Сен Поксан.

Эй Аллоҳ, афвинг билан хатоларимизни кечиргин. Ғазабинг ила бизни азобламагин.

Эй Аллоҳ, бизни раҳматингга олгин. Зеро, Сен биз бандаларинга Раҳмлисан. Эй оламларнинг Робби, бизни азобламагин. Ваҳоланки, Сен бизни азоблашга Қодирсан.

Эй Аллоҳ, агар ушбу вабо бизнинг содир этган гуноҳларимиз, хатоларимиз ёки қилган зулмларимиз, адо этмаган фарзларимиз, ўқимаган нафлларимиз, йўл қўйган камчиликларимиз, номаҳрамга қараб қўйганимиз сабабли келган бўлса, биз ҳамма гуноҳларимиздан Сенга тавба қилувчилармиз, эй Роббимиз. Бизнинг тавбаларимизни қабул айлагин ва Ўзингга гўзал ҳолатда қайтаргин, эй Робб. Жонимизни, Сен биздан рози бўлиб турганингда олгин, эй Роҳман.

Эй Аллоҳ, эй бирор нарсага "Бўл!" деб, ўша ишни бўлдирувчи Зот, ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲ калимаси, Сенинг барча гўзал исмларинг ва уларнинг азамати ҳурматидан Ўзингнинг куч-қувватинг, қудратинг ила шарафли Каъбага, Ҳарам Уйингга ва Набиййинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига зиёратчию умрачиларни қайтаргин!

Эй Аллоҳ, вабони, балони ва барча касалликларни хоссатан икки покиза, ҳарам шаҳардан ва омматан барча мусулмонларнинг мамлакатларидан кўтаргин, эй оламларнинг Робби!

Эй Аллоҳ Икки Ҳарам ходими подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва у зотнинг ишончли валиаҳди амир Муҳаммад бин Салмонни ўз паноҳингда асра, уларни Икки Ҳарам хизматида бардавом айла, бу хизматларини яхши амаллари дафтарига ёзгин, эй оламлар Парвардигори!

Эй Аллоҳ, Ўзинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва у кишининг атрофидагиларга, шунингдек, мамлакат муфтийсига, халқига ва ҳожи-умрачиларга қилаётган хизматларига муваффақият ато этгин!

Эй Аллоҳ, “Ҳидоя” халқаро ширкати мутасаддиларига, жумладан, маслаҳатчи Шайх Солиҳ Баҳвайний ва биродари Усома Тошкандийнинг Ўзингнинг меҳмонларинг ва умрачилар хизматидаги самарали фаолиятларига муваффақият ато этгин! Эй Аллоҳ, уларнинг хайрли амалларини даргоҳингда қабул айлагин!

Эй Аллоҳ, Набиййимиз, Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дунёю охиратда салавот-салом ва баракотларингни нозил қилгин!

Эй Аллоҳ, биз ушбу дуони қилдик, ижобат этиш Сендандир. Биз ҳаракат қилиб, сабабларни ушлаймиз ва Ўзингга таваккул этамиз. Охирги дуоимиз оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 250
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 0
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 1
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 1
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 0
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • Бўлимлар