«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:32
ЎЗO‘Z

Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

05 апр, 09:30 3 521 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида жорий ҳафтада икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди. Бири эркак, бири аёл бўлган марҳумларнинг ёши 50-60 орасида.
«Америка овози» хабар беришича, улар Қўшма Штатларда доимий яшаб, ишлаб келган, оилалари ҳам шу ерда.

Марҳум эркак Нью-Жерси штатида коронавирусдан жон берганлар бўйича қоидалар асосида дафн этилган. Жаноза ўқилган, лекин бошқа урф-анъаналар четлаб ўтилган.

Маълум қилинишича, 6-7 йилдан буён АҚШда ўз оиласи билан доимий яшаб келган фуқаро қанд касаллигидан қийналган. Устачилик билан шуғулланган 51 ёшли эркак март ойи ўрталарида шамоллаб касалхонага тушганди. Пневмония унинг ҳолатини янада оғирлаштирган.

3 апрель куни эса Бруклиндаги касалхоналардан бирида жони узилган ўзбекистонлик аёлнинг яқинлари у Covid-19’дан вафот этганини тасдиқлаган. Ёши 60дан ошган аёл 9 йилдан буён АҚШда доимий яшаб келган.

Қайд этилишича, айни вақтда коронавирус тарқалишининг АҚШдаги ўчоғига айланган Нью-Йорк шаҳрида ўн минглаб ўзбекистонликлар яшайди. Коронавирусдан зарарланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Хусусан, беморлар орасида ҳомиладор аёллар, қолаверса, ёшлар ва кексалар бор. Касалхоналарда жой етишмагани боис ва аҳволига қараб, шифокорлар муайян талаблар билан баъзиларни уйига жўнатмоқда.

«Ўзбекистон фуқоролари орасида вирусдан ўлим ҳоллари юз берганида ва умуман фуқаролар ҳозирги фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги консуллиги билан боғланиши тавсия қилинади. Ваколатхоналар ҳар жиҳатдан кўмак кўрсата олмаслиги мумкин, лекин элчихона ва консуллик ҳужжатлар ва бошқа заруратлар борасида кўмаклашишга тайёр эканини эслатиб турибди», дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар