«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2020, 01:48
ЎЗO‘Z

Пропискага оид янги лойиҳа муҳокама учун эълон қилинди

05 апр, 07:47 953 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пропискага оид янги лойиҳа муҳокама учун эълон қилинди Президент Шавкат Мирзиёев прописка тизимини соддалаштириш кераклигини гапирган ҳамда Фармон асосида белгилаб берган эди.
Аммо маълум муддат ўтиб эълон қилинган лойиҳа айрим жиҳатлари билан пропискани соддалаштириш эмас, балки аксинча оғирлаштиришга қаратилганини танқид қилиб чиққан эдик.

Бугун пропискага оид янги лойиҳа эълон қилинди ва бу олдингисига қараганда ер билан осмонча фарқи бор. Албатта халқ учун яхши томонга.

Хўш нималар ўзгариши мумкин?
- «прописка» тушунчаси бекор бўлиб, ўрнига «рўйхатдан ўтказиш» тушунчаси киритилмоқда;
- кўп бора биз алам билан тилга олган қоида, яъни Тошкентдан уй сотиб олаётганда пропискасиз шахсларга давлат божининг ўта қиммат ставкасини тўлаш ҳақидаги талаблар бекор қилинмоқда;
- биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларни нафақат ўзи доимий рўйхатда бўлган манзилга, балки эгалигидаги бошқа уй-жойга ҳам доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқи назарда тутилмоқда;
- эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланмоқда;
- илгари Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга эга бўлган фуқаролар қайтиб келганда, улар ушбу ҳудудларда ҳеч қандай қўшимча шартларсиз қайта доимий рўйхатга олиниши мумкин бўлади;
- оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар уларнинг тутинган ота-онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга туриш имкониятига эга бўлади;
- ❗️МАНА БУ ҲАМ ЖУДА МУҲИМ! Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддати уй-жой эгасининг розилиги асосида 1 йилдан 5 йилгача узайтирилмоқда;
- фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 10 кундан 15 кунга ўзгартирилмоқда;
- доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш фуқаронинг хоҳишига кўра ички ишлар органлари (1), давлат хизматлари марказлари (2) ёки Ягона портал (3) орқали амалга оширилади ҳамда унинг муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилади;
- доимий рўйхатни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига штамп босиш амалиётидан воз кечиш ва буни рақамлаштириш кўзда тутилмоқда;
- доимий рўйхатга олишни расмийлаштиришда аввалги яшаш жойидан мустақил рўйхатдан чиқиш тартиби ҳамда ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий рўйхатга туришдан олдин ва кейин ҳарбий ҳисоб учун мудофаа бўлимларига бориш тартиби бекор қилинмоқда.
Муҳокама жорий йил 11 апрелга қадар давом этади. Яна таклифлар бўлса билдиришингиз мумкин.

ЭСЛАТМА: ҳозирча бу таклифлар лойиҳа кўринишида холос, расман кучга эга эмас. Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилингандан кейингина юридик кучга эга бўлади.

Хушнудбек Худойбердиев




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент 1 апрелдан бошлаб Тошкентдан пропискасиз уй олишга рухсат берувчи фармонни имзолади 02 мар, 21:05
  • Яна прописка масаласи: Агар паспорт стол "ғинг" деса... 15 апр, 14:11
  • Ўзбекистон прописка тизими бекор қилинмаган оз сонли давлатлардан бири ҳисобланади 30 сен, 09:53
  • Тошкент шаҳрида доимий "прописка" қилиш тартибига ўзгартириш киритилди. Нималар ўзгарди? 26 сен, 10:21
  • Эр ёки хотиннинг Тошкент ва Тошкент вилояти пропискасига ўтиши осонлашади 02 авг, 09:02
  • Муҳим хабар! Паспорт тизими ва "прописка" масалалари бўйича ​янгилик​лар 13 фев, 17:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футболчининг хотинига қурол нега керак? 25 мая, 23:30 155
  • Янги Зеландия бош вазири жонли эфирда интервью бераётганида зилзила юз берди (видео) 25 мая, 23:00 538
  • Бош прокуратурада “депутат Кушербоев масаласи” ўрганилди 25 мая, 22:30 1 163
  • «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди 25 мая, 22:00 1 734
  • Солиқ қарздорлиги ундирилди 25 мая, 21:30 345
  • Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлди 25 мая, 20:43 739
  • Яхшибоевнинг голидан сўнг “Ислочь” бош мураббийи 10 йил бошқарган жамоасидан кетадиган бўлди 25 мая, 20:06 916
  • Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига ўзгартишлар киритилди 25 мая, 19:39 746
  • МИБ: Рамазон ҳайит байрами арафасида меҳр ва қувонч улашилди 25 мая, 19:03 279
  • Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди 25 мая, 18:35 948
  • МИБ муносабатидан: асоссиз хабарларни тарқатиш қарздорликдан озод этмайди 25 мая, 18:33 324
  • 1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради? 25 мая, 18:30 1 596
  • Бўлимлар