«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:39
ЎЗO‘Z

Коронавирус юқтирганларнинг 25 фоизида аломатлар кўзга ташланмайди, лекин улар вирусни бошқаларга юқтиради

03 апр, 10:36 2 808 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус юқтирганларнинг 25 фоизида аломатлар кўзга ташланмайди, лекин улар вирусни бошқаларга юқтиради Фото: ЕРА/ТАСС
Аломатларсиз вирус ташувчилар инфекция тарқалишини назорат қилишда қийинчилик туғдиради, деб ҳисоблайди CDC. Йўталаётган ва ҳарорати баланд инсонларни аниқлаб, изоляциялаш энди етарли чора эмас, оммавий тестдан ўтказиш ва ижтимоий изоляция зарурияти юзага чиққан. Йўқса, эпидемиянинг ўсишини тўхтатиб бўлмайди.

Сўнгги ҳафталарда янги SARS-CoV-2 коронавирусини юқтирган инсонларнинг катта қисмида ҳеч қандай аломатлар юзага чиқмаслиги ҳақида кўплаб маълумотлар пайдо бўлмоқда. АҚШнинг касалликларни назорат ва профилактика қилиш бўйича маркази (CDC) директори Роберт Редфилднинг фикрича, бундай беморлар улуши 25 фоизгача бориши мумкин.

Редфилнинг қайд этишича, аломатларнинг йўқлиги коронавирус ташувчиси атрофдагилар учун зарарли эмаслигини англатмайди. Аксинча, аломатларсиз бемор бошқаларга вирусни янада фаолроқ юқтиради, чунки ўзи ҳам касал эканлиги борасида шубҳага бормайди ва эҳтиёт чораларни кўрмайди. Эҳтимол, айнан шундай кишилар коронавируснинг шиддат билан тарқалаётгани учун масъулдир.

COVID-19нинг аломатларсиз ҳолатлари мавжудлиги пандемияни жиловлашни мураккаблаштирмоқда, дея қайд этади New Atlas. Касалликнинг типик аломатлари — йўтал, нафас олиш оғирлашуви ва баланд ҳароратга эга инсонларнинг барчасини топиш ва изоляция қилиш энди етарли чора эмас. Бундай шароитларда ижтимоий масофалашув ва оммавий тестдан ўтказиш зарурияти айниқса муҳим аҳамият касб этади.

COVID-19нинг яширин даври (14 кун) узоқлиги ҳам муаммо яратмоқда. CDCнинг янги ҳисоботига кўра, вирус юқтириб олган инсонлар дастлабки аломатлар пайдо бўлгунга қадар 1–3 кун ичида бошқаларга юқтириши мумкин.

Аломатсиз ва аломатлар бўй кўрсатиш аввалида юқтиришлар тўғрисидаги янги маълумотлар CDC вакилларини айрим янги тавсиялар ишлаб чиқишга мажбур қилди. Илгари бу ташкилот ЖССТ билан бир қаторда тиббиёт ходимлари, беморлар ва уларга уйда қарашаётган инсонларга тиббиёт ниқоби тақишни тавсия қилган эди. Энди улар барчага маска тақишни тавсия этишмоқда — бу касаллик аломатлари юзага чиқмаган беморлар бошқаларга вирусни юқтириб қўймаслигини таъминлайди. Бу позицияни расман қайта кўриб чиқиш ҳозирча юз бергани йўқ.

Исландияда ўтказилган оммавий тестдан ўтказиш маълумотларига кўра, аломатлари юзага чиқмаган касаллар сони янада кўпроқ — 50 фоизгача бўлиши ҳам мумкин. Бу эса пандемиянинг ҳақиқий миқёси мавжуд баҳолашлардан кўра каттароқ эканини англатади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 508
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар