«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:13
ЎЗO‘Z

"Менинг жанозамни бутун мамлакат аҳли ўқийди”

02 апр, 23:13 6 005 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Менинг жанозамни бутун мамлакат аҳли ўқийди” Толеи баланд бир ўлканинг адолатпарвар подшоҳи одамларнинг ҳолидан хабар олишни ният қилиб, оддий инсонлардек кийиниб олди, қоровуллар бошлиғини ҳам шундай кийинтириб, у билан бирга шаҳар айлангани чиқди. Ўша куни шилта ёмғир ёққан эди. Улар йўлда бир одамнинг балчиққа ботиб ётганини кўрдилар. Унда ҳаёт асари кўринмасди. Одамлар беэътибор ўтиб-қайтиб юришибди.

Одамларнинг бепарволигидан ранжиган подшоҳ уларга қараб: “Бу одам қандай вафот этди, нима учун буни ташлаб кетяпсиз, унинг аҳли қаерда? деди. Одамларнинг бири: “У ароқ ичадиган фаҳшга борадиган, масжидга бормайдиган фосиқ эди. Шу ерга йиқилиб тушди-ю ўлиб қолди. Ундан нафратлангани боис ҳеч ким уни кўтаришни истамаяпти”, деди.

Подшоҳ: “Ҳар қанча гуноҳкор бўлса ҳам менинг мамлакатим фуқароси, уни бу ҳолда ташлаб кета олмайман”, деб ўйлади. Сўнгра қоровулбоши иккаласи маййитни чеккароққа олдилар. Қоровулбошига сув қуйдириб унинг лой чапланиб қолган юзини юва бошлаган подшоҳнинг тобора ҳайрати кучайиб бораверди. Чунки сув теккани сайин маййитнинг чеҳраси очилиб нур таратиб бораётган эди.

Атрофдагилардан унинг уйи қаерда эканини сўради. Фалон жойда дедилар. Уйига бориб аёлига эрининг вафот этганини хабар қилмасдан унинг кимлигини, қандай одам эканини сўради. Аёли: “Эрим ҳунарманд. Кечгача ишлаган пулининг бир қисмига ароқ сотиб олади, бир қисмига енгилтак аёлларни уйга бошлаб келади. Уйга келгандан сўнг ароқ шишаларини ҳожатхонага бўшатади. Аёлларга эса мен тонггача зинонинг ҳаром иш эканини тушунтираман.

Жамоага қўшилиб намоз ўқиш учун қўшни маҳалладаги масжидга боради. “Нега ўзимизнинг масжидга бормайсиз?” десам, “Узоғроқ юриб борсам кўпроқ савоб оламан-да”, деб кулади. Аммо унинг бу ишларини ҳеч ким билмайди, билдирмайди. Одамлар уни ёмон одам деб ўйлашади. Шуларни ўйлаб бугун жуда ҳам сиқилдим. “Кунингиз битиб қолса, ўлигингиз кўчада қолади, майитингизни ювадиган, жанозангизни ўқийдиган одам чиқмайди, бундай қилманг”, деб қаттиқ гапириб қўйдим.

У бўлса сира ҳам хафа бўлмади. Аксинча, масрурона жилмайиб: “Буни ўйлаб асло сиқилма, менинг жанозамни машойиху уламолар, бутун мамлакат аҳли ўқийди”, деди.

Бу гапни эшитиб подшоҳ дод солиб йиғлаб юборди. Кейин аёлга эрининг вафот этгани ва ўзининг подшоҳ эканини айтиб берди. Майитни уйига олиб келтириб, бутун мамлакат аҳлини жанозага чақиртирди. Майитни эса ўзи ювди. Кейин жанозасини ўқитиб жойига қўйиб келдилар.

Манба: Мuslim.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 309
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 472
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 313
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 348
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 424
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар