«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:12
ЎЗO‘Z

Уханлик фуқаро шаҳарда ҳозирги аҳвол қандайлиги ҳақида гапириб берди

02 апр, 18:25 2 913 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уханлик фуқаро шаҳарда ҳозирги аҳвол қандайлиги ҳақида гапириб берди Фото: Getty Images
Хитойнинг COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланган Ухань шаҳрида яшовчи Тагир Измаилов шаҳардаги айни пайтдаги вазият ҳақида гапириб берди, деб хабар бермоқда RTга таяниб Дарё нашри.

Унинг айтишича, 8 апрелга қадар ҳамма ҳам метро хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. «Мобил телефонингизда карантин пайтини ҳеч қандай касалликларсиз ўтказганингизни, яъни вирусдан холи эканингизни кўрсатувчи профайлни кўрсатишингиз керак», — дейди у.

Унинг таъкидлашича, шаҳарда ҳеч ким ниқобсиз юрмайди, мегаполисда ҳали ҳам рухсатнома асосида кириш-чиқиш тизими амал қилмоқда.

«Яъни шаҳар ҳали тўлиқ очилгани йўқ, лекин бунга оз қолди — 1 ҳафта… Айтиш мумкинки, Хитой менталитетининг ўзига хослиги ҳукуматга қўл келди. Айнан бугун кўчага чиққанимда ҳақиқатан ҳам анча одам уйда ўтирганини англадим. 14 миллион аҳолига эга шаҳарда 2 ҳафтача олдин атиги бир жуфт машина, бир жуфт одам бор эди холос», — дейди Измаилов.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати шаҳарга кириш-чиқишни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 22 январь куни ёпиб қўйганди. Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш қўмитаси 25 март куни ярим тундан бошлаб провинцияга кириш-чиқишда чекловлар олиб ташланганини маълум қилган. Фақат Ухань шаҳригина ҳозирча бундан мустасно. Карантин режимини 8 апрелда олиб ташлаш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 153
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 773
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 791
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 200
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар