«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:10
ЎЗO‘Z

«Вазият бир неча ой мураккаблигича қолиши ҳам мумкин» — Отабеков эпидемия қачонгача давом этиши ҳақида

02 апр, 13:50 3 474 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Вазият бир неча ой мураккаблигича қолиши ҳам мумкин» — Отабеков эпидемия қачонгача давом этиши ҳақида Коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият бир неча ой давомида мураккаб ҳолатда сақланиб туриши мумкин. Бу ҳақида Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков айтиб ўтди.

«Коронавирус эпидемиясининг тўхташи ҳақида мутахассисларнинг прогнозлари турлича. Гап шундаки, биз илгари маълум бўлмаган инфекция қаршисида турибмиз.

Лекин бу касалликни (Covid-19) 2002 йилда атипик пневмония эпидемияси келтириб чиқарган оғир респиратор синдром (SARS) билан солиштириб кўрилса, вазият бир неча ой давомида мураккаб бўлиб туришини тахмин қилиш мумкин.

Чунки SARS’нинг келиб чиқиш сабаби ҳам коронавирус эди, фақат вируснинг бошқа типдагиси бўлган
», деди Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифингда.

Бош санитария инспектори эпидемияни иссиқ об-ҳаво тўхтатиши эҳтимоли юзасидан яна бир бор изоҳ берди.
«Коронавирус эпидемиясига иссиқ об-ҳавонинг таъсири ҳақида яқин ойлардаги вазиятни кузатиш асосидагина жавоб бериш мумкин. Агар вирус мавсумий характерга эга бўлса, унда куз бошланиши билан касалланишнинг янги тўлқини бошланиши эҳтимоли бор.

Ҳали лицензияланмаган бир тадқиқотга кўра, касалланишларнинг 95 фоизи -2-10 даража ҳароратда кузатилган. Бу вируснинг нисбатан салқинроқ об-ҳавода фаол бўлишини кўрсатади
», дея таъкидлади Нурмат Отабеков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар