«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:21
ЎЗO‘Z

Карантин даври кимларда оғир кечади?

02 апр, 12:05 3 135 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин даври кимларда оғир кечади? Коронавирус пандемияси туфайли кўплаб мамлакатларда жорий қилинган мажбурий карантин ва ўзини-ўзи изоляция қилиш режими миллионлаб одамларнинг одатий турмуш тарзини жиддий равишда ўзгартирди.
Мутахассислар карантинни қандай ўтказиш, унда ўзини тутиш ва нималар қилиш кераклиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Кўплаб таниқли кишиларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганган мутахассис, шу соҳада қатор китоблар муаллифи Патрик Уэнис карантин вақтида одам турли хил ёқимсиз психологик зўриқишларга дуч келиши мумкинлигини айтади.

«Бу – қўрқув, хавотир, ваҳима, тушкунлик, турли фобия ва умидсизлик бўлиши мумкин... Бундай вазиятда энг яхши ҳаракатлар режаси – нимага қодирлигингизни ва нималарни назорат қила олмаслигингизни аниқлай олишингиздир. Назорат қила олмайдиган нарсаларни бошқаришга уриниш янада кўпроқ муаммолар туғдиради. Аксинча, назорат қила олмайдиган жиҳатлар борлиги тан олинса, стресс ва қўрқув камаяди», дейди Патрик Уэнис.

Мутахассислар, шунингдек, пандемиянинг давомийлиги ва «биз (жамият) ундан кейин қанақа бўлишимиз» нуқтаи назаридан вужудга келадиган мавҳумликнинг муҳим омилига эътибор қаратишди.

Психология бўйича қатор китоблар муаллифи Элис Бойснинг таъкидлашича, инсон хавф остида қолганда, унга нисбатан диққатни жамлашга мойил бўлиб, бошқа воқеа-ҳодисаларга эътибор қаратишга қийналишади.

«Бу мослашиш (хавфга) механизми, лекин у, шунингдек, инсон бундай шароитда ўз ишини 100 фоиз бажара олмаслиги сабабли умидсизликни кучайтириши мумкин», дейди Бойc.

Унинг сўзларига кўра, бундай кунларда инсонга илгари қувонч ва завқ келтирган нарсалар ҳам муаммолар туғдириши мумкин.
Бойc карантин стрессидан омон қолишга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатларни беради:

Ўзингиздан кутганларингизни камайтиринг, телефон ва интернет орыали бошқалар билан кўпроқ мулоқот қилинг, болаларингиз бўлса – улар билан тез-тез ўйнанг, ижодий ишлар қилинг, жисмоний фаолликни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.

Мутахассис вазиятдан тушкунликка тушмасликка ва кескинлаштирмасликка чақиради, чунки инсонлар янги таҳдидларга ва воқеликка мослаша олишади.

Патрик Уэниснинг таъкидлашича, ёлғизлик ва умуман стрессга бардош бериш ҳар бир киши учун ҳар хил кечади. «Уч кун ичида эсни йўқотиш ёки қўрқув ва хавотирга тушиб қолишингизни келтириб чиқарадиган ҳеч қандай математик формула йўқ. Буларнинг барчаси одамнинг ўзига боғлиқ: интроверт (шовқин ва жамоат орасида бўлишни истамайдиганлар) – бошқалар билан камроқ мулоқотни истайди, экстроверт эса бунга кўпроқ эҳтиёж сезади, шунинг учун ўзини изоляция қилиш унга кўпроқ таъсир қилади», дейди мутахассис.

Унга кўра, шундоқ ҳам кичик ижтимоий доирага эга бўлган кекса одамлар учун бу қийин бўлади. «Кексаларга бу қийин, чунки улар ушбу касалликка кўпроқ дучор бўлишлари мумкинлигини ва бу оғир кечишини билишади. Шу жиҳатдан уларда қўшимча хавотирлар пайдо бўлади», дейди Уэнис.

Бошқа томондан, оилалиларга карантин даври ва изоляция жараёнини ўтказиш осонроқ. «Улар бир-бирлари билан мулоқатда бўлишлари, бағрига босишлари мумкин – бу ақлий ва ҳиссий саломатлик учун жуда муҳимдир. Бу инсонда тинчлантирадиган ва ўзгалар билан муносабатларни яхшилайдиган окситоцин гормони ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Биз уни «севги гормони» деб атаймиз, – қайд этади эксперт.

Унинг сўзларига кўра, ёлғиз инсонлар учун уй ҳайвонлари ўз-ўзини изоляция қилиш жараёнидан омон чиқишга ёрдам беради. «Уй ҳайвонлари билан ўйнашингиз, уни эркалашингиз мумкин. Бу ёлғизликни даволаш учун яхши восита
», дейди Уэнис.

Уэнис карантин ва изоляция ҳолатида инсонлар ижтимоий тармоқлар, ОАВ, ҳатто, шифокор ва амалдорлар сўзларига қаттиқ ишонмасликларини маслаҳат беради, бу баъзида янада кўпроқ ташвиш ва қўрқувни келтириб чиқариши мумкинлигини айтади. Ҳар қандай шароитда ҳам эҳтиёткорлик ва хотиржамлик сақлаб қолиниши керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 27
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 259
  • “Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади 22 апр, 18:32 150
  • Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 22 апр, 14:50 85
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар