«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:39
ЎЗO‘Z

Америкаликлар Францияга мўлжалланган ниқобларни “илиб кетди”

02 апр, 11:44 2 793 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америкаликлар Францияга мўлжалланган ниқобларни “илиб кетди” Фото: ТАСС / Zuma
Хитойда Франциядаги шифохоналар ва қариялар уйларига мўлжалланган ниқоблар шундоқ самолётга ортилиши олдидан америкаликлар томонидан уч баробар қимматроққа сотиб олинди.
Бу ҳақда Франциянинг Прованс-Альп-Ложувард региони кенгаши президенти Рено Мюзелье маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, регион раҳбарияти хитойлик ишлаб чиқарувчилардан бир неча миллион дона ҳимоя ниқобларига пулни тўлаб берган ва маҳсулот жўнатилишга тайёр бўлган. Бироқ охирги паллада буюртма “илиб кетилган”.

Бугун эрталаб Хитойда юкни ортиш вақтида Франция буюртмаси АҚШ пулларига сотиб олинган ва Францияга учиши керак бўлган самолёт АҚШга йўл олган”, деб айтган сиёсатчи RT France телеканали эфирида.

Liberation нашри Мюзелье билан боғланган, бироқ у воқеа тафсилотларига берилиб ўтирмаган. Бироқ нашр манбалари ушбу ахборотни тасдиқлашган ва америкаликлар бутун дунё бўйлаб ниқобларни ҳар қандай пулга сотиб олаётганини қўшимча қилишган.

Улар ҳаттоки маҳсулотга қараб ўтирмай ҳам 2 баробар қимматроқ ва нақд пул беришмоқда. Биз бунга қодир эмасмиз”, деб айтган манбалардан бири ва французлар буюртма олинганда пулни тўлашларини қўшимча қилган.

Янги Аквитания региони кенгашидаги манба Хитойда юз бераётган воқеаларни “логистик бетартиблик” деб таърифлаган. У буюртма қилинган маҳсулотни Хитойнинг турли шаҳарларига қайта йўналтиришига тўғри келганини, чунки юк ташиш билан шуғулланувчи аэропортлар тўлиб-тошганини айтган.

Бундан ташқари, АҚШ миллиардлаб ниқоблар сотиб олмоқда ва шу сабабли Европадан тушаётган нисбатан кичик буюртмалар навбатнинг охирига қўйилмоқда. Liberation’нинг хабар беришича, регионлар маъмуриятлари ҳукуматнинг ҳимоя воситалари билан таъминлашдаги сиёсатидан норози бўлмоқда, чунки уларнинг ўзлари бундай воситалар етказилиши билан шуғулланишларига тўғри келмоқда. Таъкидланишича, Франция регионлари умумий ҳисобда Хитойга 60 млнта ниқоб буюртма қилишган.

Франциядаги манбалардан бирининг айтишича, регионлар етказиб берувчилар контактлари билан доимий равишда ўзаро алмашиб турибди. Бироқ барибир фирибгарларга ва шубҳали компанияларга дуч келиш хавфи мавжуд.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 442
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
    1. Zilola 2 апреля 2020 22:30
      yaxshi bo'mapti
    Бўлимлар