«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:20
ЎЗO‘Z

Италияда коронавирус қурбонлари кўплиги сабаби тушунтирилди

02 апр, 10:30 4 621 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Италияда коронавирус қурбонлари кўплиги сабаби тушунтирилди Фото: REUTERS / Flavio Lo Scalzo
Италия эпидемиологлари ассоциацияси Италиянинг кекса ёшли аҳолиси орасида коронавирусдан ўлим даражаси юқорилигининг сабабини тушунтиришди.
Улар бу ҳолат аномал илиқ қиш сабабли одамлар ноябрь-январь ойларига тўғри келувчи грипп эпидемиясини одатдагидан енгил ўтказганлари билан тушунтирилиши ҳақидаги хулосага келишган.

Шифокорлар Италиянинг йирик шаҳарларидаги мониторинг маълумотларига таяниб, гриппдан ўртача ўлим даражаси мавжудлиги ва у йилига тахминан 8 минг ўлимга олиб келиши ҳақидаги хулосага келишган. 2016-2017 йиллар қишида бу кўрсаткич одатдагидан юқори, жорий йилда эса аксинча паст бўлган. Мутахассисларнинг ҳисоблашларича, мамлакатнинг шимолий туманларида ноябрь-январь ойларида гиппдан ўлим даражаси ўртачадан 6 фоиз, марказий ва жанубий ҳудудларда 3 фоиз камроқ бўлган.

Натижада грипп эпидемияси хавфи гуруҳида бўлган кекса ёшлилар ферваль-март ойларида коронавирус пайдо бўлганда коронавирус хавфи гуруҳига кўчганлар. Уларнинг ўлими ҳам умумий ўлим статистикасига улуш қўшган.

Эпидемиологлар ассоциациясида таъкидланишича, Италияда коронавирус эпидемияси оқибатида вафот этган кексалар сони охирги икки йил грипп қурбонлари сонидан ошиб кетган, бироқ бу кўрсаткич 3 йил аввалги гриппдан ўлим даражасидан паст.

Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари 60 ёшдан катталарда 5 фоиздан 25 фоизгачани ташкил қилади, бунда ёшга қараб ўлим даражаси ортиб боради. Қолган ёш гуруҳларида ўлим ҳолатлари минимал даражада қолмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга чалинганлар сони 110 мингдан ошиб кетган, вафот этганлар 13 мингдан кўпроқ. 16 мингга яқин одам касалликдан фориғ бўлган. Энг оғир вазият Ломбардия вилоятида кузатилиб, бу ерда коронавирусдан 7 мингдан кўпроқ киши вафот этган.
коронавирус, қурбонлар, Италия




Мавзуга оид янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар