«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:23
ЎЗO‘Z

Johnson & Johnson коронавирусдан вакцинани 2021 йил январда чиқаришни режалаштирмоқда

02 апр, 06:23 2 864 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Johnson & Johnson коронавирусдан вакцинани 2021 йил январда чиқаришни режалаштирмоқда Фото: Getty Images
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик компаниялардан бири Johnson & Johnson коронавирусдан вакцина яратишни тезлаштиришини эълон қилди. Янгиланган жадвалга кўра, вакцина одамларда сентябрда синала бошланади, унинг натижалари йил охиригача ўрганиб чиқилади.

Бу вакцинани 2021 йил бошидаёқ қўллашни бошлашга имкон беради. Аввалроқ компания клиник синовларни ноябрда бошлашни режалаштираётганди.

Business Insider нашрининг хабар беришича, компания вакцинани яратиш устида январдан бери ишламоқда. Компания билан Бет Исраэль Диаконисс тиббиёт маркази олимлари ҳамкорлик қилмоқда, Истиқболли тадқиқотлар ва ишланмалар биотиббиёт бошқармаси (BARDA) молиявий қўллаб-қувватламоқда. Умумий ҳисобда компания вакцинани ишлаб чиқишга 1 млрд доллар киритган.

Johnson & Johnson вакилларининг таъкидлашича, янги вакцинани ишлаб чиқиш одатда 5-7 йил талаб қилади. Сўнгра мутасадди идоралар вакцинани маъқуллаши жараёни бошланади. Аммо коронавирус пандемияси каби фавқулодда вазиятларда тадқиқотлардан тортиб вакцина маъқуллангунгача бўлган бутун жараённи 2 йилгача қисқартириш мумкин.

Компания вакцинани синашни бошлаши билан бирга кейинги йил бошида 1 млрд доза вакцинани ишлаб чиқара олиш учун ўз ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришни бошлайди. Компаниянинг бундаги асосий вазифаси – вакцина аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлиши лозим.

Бу орада баъзи тадқиқотчилар коронавирусдан маълум ҳимояни силдан эмдори таъминлаши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Бу шундай эканлигини Австралияда бошланаётган тажриба аниқлашга имкон беради. Бу ерда 4 минг тиббиётчи силга қарши вакцина олиб, бир неча ҳафтадан кейин коронавирусга чалинганлар фоизини ва касаллик аломатлари оғирлигини баҳолашади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 43
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 316
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 73
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар