«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 06:30
ЎЗO‘Z

Италиялик шифокор тиббиёт ходимлари қандай қилиб коронавирус юқтириб олаётганини айтиб берди

01 апр, 15:08 4 252 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Италиялик шифокор тиббиёт ходимлари қандай қилиб коронавирус юқтириб олаётганини айтиб берди Фото: «РИА Новости»
Италиянинг Рим шаҳридаги Nuova clinica Annunziatella касалхонасининг коронавирусга чалинганларни даволаш бўлими бошлиғи Массимилиано Бруньоло шифокорлар қандай қилиб COVID-19’ни юқтириб олиши мумкинлиги ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Унинг айтишича, COVID-19 билан касалланган беморларга ёрдам берувчи шифокорлар ҳимояланиш учун зарур воситаларга эга ва жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилса ҳам коронавирус юқтириб олиши мумкин.

«Бизнинг ишимизда фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши мумкин, масалан, трахея интубацияси пайтида. Бу одатда оғир аҳволдаги беморларга ёрдам бериш пайтида содир бўлади. Бундай ҳолларда вирус билан бевосита алоқа қилмаслик жуда қийин. Хатар доим бўлади ва биз, шифокорлар, ҳеч қачон қўрқмаймиз десам, муболаға бўлади. Шунга қарамай биз ўз вазифамизни бажариб, одамларга ёрдам берамиз», — деган у.

«Бунинг сабаби ишимизни астойдил бажаришимиз, аввал бемор, кейин ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиздир», — дея қўшимча қилган шифокор.

Эслатиб ўтамиз, Италия коронавирусга чалинганлар бўйича Европада биринчи ўринда турибди. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 12 428 кишига етди, касаллар сони эса 105 минг кишидан ошди.

Италия Соғлиқни сақлаш олий институти маълумотларига кўра, эпидемия давомида 8 358 нафар италиялик тиббиёт ходимлари коронавирус юқтириб олган, улардан 63 нафари вафот этган.

Вирус тарқалишини реал вақт режимида кузатиб борувчи Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 861 мингдан, вафот этганлар эса 42,3 минг кишидан ошиб кетди.
коронавирус, тиббиёт ходимлари, Италиялик шифокор




Мавзуга оид янгиликлар
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 1
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 94
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 262
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 131
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 0
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 94
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 262
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 130
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 107
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 61
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 60
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 234
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 374
  • Бўлимлар