«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:24
ЎЗO‘Z

«Бечора, дош бера олмади». Лукашенко Беларусда коронавирусдан вафот этган биринчи бемор ҳақида

01 апр, 09:45 4 155 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бечора, дош бера олмади». Лукашенко Беларусда коронавирусдан вафот этган биринчи бемор ҳақида Фото: «БелТА»
Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирус туфайли вафот этган 75 ёшли актёр Виктор Дашкевичнинг ўлими ҳақида изоҳ берди. Бу ҳақда «БелТА» ахборот агентлиги хабар берган.

Лукашенко Дашкевичда касаллик аломатлари кузатилганини қайд этди.
«Актёрнинг рафиқаси, қизи соғлом. Сабаби уларнинг иммунитети кучли. Бечора Виктор эса дош бера олмади. Оғир пневмония билан касалхонага олиб келинди, сунъий нафас бериш аппаратида ётди, шифокорлар уни қутқаришга ҳаракат қилишди», — деган Лукашенко.

Виктор Дашкевичнинг ўлими ҳақида 31 март куни эълон қилинган. Беларусь ОАВ актёрнинг коронавирусдан вафот этган мамлакатдаги биринчи машхур шахс экани ҳақида ёзмоқда. Беларусь Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.
Виктор Дашкевич Витебскдаги Якуб Колас номидаги театрда ишлаган, у Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонига эга эди.

Дашкевичда коронавирус борлиги 26 мартда тасдиқланган. Актёрнинг рафиқаси унда нафас йўлларининг сурункали обструктив касаллиги бўлганини айтмоқда.
30 март ҳолатига кўра, Беларусда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш бўйича жами 152 та ҳолат аниқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар