«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:26
ЎЗO‘Z

«Бу воқеалар кучли инсонни яна ҳам кучли қилади» – коронавирус таъсири ҳақида психолог билан суҳбат

31 мар, 23:53 2 476 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бу воқеалар кучли инсонни яна ҳам кучли қилади» – коронавирус таъсири ҳақида психолог билан суҳбат Фото: Kun.uz
Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши одамларда озми-кўпми ваҳима ҳиссини уйғотди. Хўш, бундай вазиятда аҳоли руҳиятида қандай ўзгаришлар бўлади? Касаллик ҳақидаги кунлик ахборотлар инсон онгига қандай таъсир қилади?
Шу каби саволларга психолог Бобоёр Тўраев жавоб берди.

«Ваҳима қилмасликка қайта-қайта чорлайвериш акс таъсирга олиб келиши мумкин»
– Ахборот борми, уни албатта етказиш керак. Лекин уни қандай етказиш жуда муҳим. Бу ерда ахборот тарқатувчининг касбий маҳорати аҳамият касб этади.

Вирус тарқалиши ҳақида доимий ахборот берилиши, табиийки, одамларда ваҳимани кучайтиради. Яна бир томони борки, мунтазам равишда «ваҳима қилманглар», деган тинчлантирувчи хитоблар орқали одамлар орасида қўрқув уйғонишига сабаб бўлиши мумкин.

Бу ахборотлар нотўғри етказилган тақдирда, уни қабул қилган одамларда умумий руҳий ҳолат ўзгаради. Сўнг иммунитети тушиб кетади. Натижада, организм бошқа касалликларга чалиниши осон кечади.

«Ваҳима уйғониши кейинчалик қатор ижтимоий муаммоларга сабаб бўлади»
– Ҳаддан ташқари ваҳима ижтимоий муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Инсонлар ўртасида оқибат йўқолишига олиб келади, бир-бирига агрессия билан муносабатда бўлишни бошлайди. Дискриминация кучайиши мумкин.

Бозорларда нарх кўтарилгани ҳам мана шу ваҳималарнинг бир кўриниши ҳисобланади. Қўрққанидан нархларни оширади, қиммат бўлсаям одамлар маҳсулотимни олади, деб ўйлайди. Ўз-ўзидан одамларнинг дўконларга чопиши ҳам ваҳиманинг бир тури. Улар озиқ-овқат захираси тугаб қолишидан қўрқувга тушишади.

«Карантин даврида берилаётган ахборот ўқувчининг саволларига аниқ жавоб бериши керак»
– Карантин даврида тарқатилаётган ахборот ўқувчининг саволларига жавоб берадиган бўлиши керак, ваҳима уйғотадиган эмас. Журналистлар ҳаддан ортиқ ваҳима келтириб чиқарадиган ахборот тарқатмаслиги керак. Маълумот фактларга асосланган, одамни фикрлашга ва қарор қабул қилишга ўргатиши керак.

Қарор қабул қилишга ундайдиган ҳиссиёт рационал бўлади. Аксинча, инсоннинг ҳиссиётларга берилиши, кучли таъсирланиши иррационал ҳиссиёт дейилади.

«Ижтимоий узоқлашув одамларга муносабатларни қадрлашга ўргатиши мумкин»
– Ҳар бир ёмон вазиятдан яхшилик қидириш лозим. Карантин даври ўтганидан кейин одамлар бир-бирини қадрлашни, кўпроқ меҳр-оқибат кўрсатишни бошлаши мумкин.

Ижтимоий узоқлашув, маълум маънода, бир-биримизни соғиниш ва интилишни туғдиради. Оммавий ваҳимага тушиш қанчалик кўп бўлса, жамиятда руҳий касалликка мойиллар кўпаяди. Кейинги босқичда депрессия келиб чиқади.

Карантин тугагандан сўнг инсонда умрининг охиригача қўрқув сақланиб қолиши ҳам кузатилади. Жамиятда ипохондрик (ўзидан касаллик қидирувчи, атрофдагилардан шубҳаланувчи)лар кўпайиши мумкин. Бундай тоифадагилар доим қўлини ювиб юрадиган, атрофдагилар билан иложи борича камроқ мулоқот қиладиган, интернетда касаллик ҳақида маълумотларни, ўзида касаллик белгиларини қидирадиган бўлиб қолади. Бунинг сабаби руҳий иммунитетнинг тушиб кетганлигидир.

«Одамлар шахсий гигиенага кўпроқ риоя қиладиган бўлади»
– Карантин тугагандан сўнг одамларда ваҳима секин-асталик билан ўтиб кетиши мумкин, лекин барибир инсон хулқ-атвор моделида атрофдагилардан шубҳаланиш ҳиссини вужудга келтиради. Ижобий тарафи шундаки, одамлар шахсий гигиенага кўпроқ риоя қиладиган бўлади, ҳушёрлиги ошади.

«Бу воқеалар кучли инсонни яна ҳам кучли қилади»
– Айни шу вазиятдан фойдаланиб, кўпроқ ўқишингиз мумкин, кўпроқ ишларингизни амалга ошириб олишингиз мумкин. Ҳар битта мушкулотдан биз ечим топишимиз, шундан фойдаланиб қолишимиз керак.

Иложи борича бир-бирингизга табассум билан қаранг, бир-бирингизни хурсанд қилинг. Юмор ҳиссини йўқотманглар. Воқеалар ҳам одамларни кучли қилади. Кучли одам яна ҳам кучлироқ бўлади, яқинлари билан оқибати ошади.

Муҳаббат Маъмирова суҳбатлашди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 237
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 90
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 231
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 220
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 122
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар