«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:09
ЎЗO‘Z

Нурмат Отабеков: «Коронавирус табиблар даволайдиган касаллик эмас»

31 мар, 19:51 3 463 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нурмат Отабеков: «Коронавирус табиблар даволайдиган касаллик эмас» Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков андижонлик табиб ва кимёгарлар коронавирусни даволаш мумкин бўлган дори ихтиро қилишгани ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.

«Биз битта нарсани тушуниб олишимиз керак. Коронавирус касаллиги бу – махсус даволаш талаб қилинадиган касаллик. Бизни ажаблантирадики, бундай пайтларда табиблар кўпайиб кетади.

Менимча, табиблар ўзининг ишини қилгани маъқул. Бу табиблар даволайдиган касаллик эмас. Негаки, бу касаллик уй шароитида ёки бўлмаса тиббиёт ходимининг назоратисиз даволанса қандай асоратга олиб келишини ҳаммамиз англаб етишимиз керак бўлади.

Нимагадир аксарият табиблар «Ибн Сино бобомиз қўллаган», деб айтишади. Ибн Сино бобомиз бундан қарийб минг йил аввал яшаганлар. У пайтда касаллик қўзғатувчилари вируслар, бактериялар ёки оддий жониворлар экани ҳақида ҳали тасаввур ҳам шаклланмаган бўлган. Шунинг учун самарасини билмасдан туриб бирор нарсани тавсия қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Коронавирусга чалинганларнинг барчаси махсус шифохоналарда юқумли касалликлар шифокорлари, вирусолог, пульмонолог, реаниматолог, педиатр каби мутахассислар тавсияларига асосан даволаниши керак
», дейди Нурмат Отабеков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар