«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:38
ЎЗO‘Z

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар аҳолиси карантин пайти деразадан туриб концерт уюштирмоқда (видео)

31 мар, 17:02 4 035 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентдаги кўп қаватли уйлар аҳолиси карантин пайти деразадан туриб концерт уюштирмоқда (видео) Тошкентдаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли коронавирус эпидемияси туфайли жорий этилган карантин пайти зерикмаслик учун турли кўнгилочар флешмобларни ўйлаб топмоқда.

Хусусан, карантин пайти одамларнинг руҳини кўтаришга қаратилган шундай тадбирлар акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Улардан бири «балкон концертлари» бўлиб, пойтахтдаги опера қўшиқчилари кўп қаватли уйлар деразаларидан туриб опера ижро этмоқда. Видеода томошабинлар қўшиқчиларни олқишлаб, қарсак чалаётганини эшитиш мумкин.

pic.twitter.com/qbg011HiQV

— Shukhrat (@bankir2102) March 31, 2020

Бундай чиқишларни Италия ва Испания мусиқачилари бошлаб берганди. Тошкент аҳолиси ҳам улардан илҳомланиб, ҳар куни уйларининг деразаларидан туриб турли қўшиқларни ижро этмоқда.

pic.twitter.com/RIPVjHechM

— Shukhrat (@bankir2102) March 31, 2020

Аввалроқ Янгийўлда кўп қаватли уйлар аҳолиси деразадан туриб коронавирусга қарши курашаётган ички ишлар ходимларини олқишлаётгани акс этган видео тарқалган эди. Кейинроқ Тошкент аҳолиси ҳам Президент ва коронавирусга қарши курашаётган барча мутасаддиларни шундай олқишлаган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8 тага ошиб, 158 нафарни ташкил этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар