«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:13
ЎЗO‘Z

Нурмат Отабеков: «Хориждан бир ой олдин қайтганларни карантинга олиш мумкин эмас»

31 мар, 17:17 3 139 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нурмат Отабеков: «Хориждан бир ой олдин қайтганларни карантинга олиш мумкин эмас» Ўзбекистонга бир ой олдин хориждан қайтган фуқароларни карантинга олиш мумкин эмас. Бу ҳақда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.

«Бундай вазиятда, яъни фуқаро хориждан бир ой аввал келса-ю у фақатгина бугун ёки бир неча кун аввал карантинга олинган бўлса, бу нотўғри. Агар қайсидир одам коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик жиҳатдан нохуш вазият бўлган мамлакатдан қайтган бўлса, келган кунидан бошлаб 14 кунлик изоляцияга олинади. Агар у коронавирус инфекцияни юқтирган бемор билан мулоқотда бўлган бўлса, мулоқотда бўлган кунидан бошлаб 14 кун давомида карантинда сақланади. Агар мазкур шахс бир ой олдин хориждан қайтган бўлса, уни карантинга олиш мумкин эмас», дея Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, биринчи гуруҳ карантин учун жойлаштирилган ҳудуддагилар 14 кунлик муддатни ўтаб бўлмагунича уларнинг орасига янги одамлар қўшилмайди.

«Ўзбекистон Республикасида қўлланаётган амалиётга мувофиқ, бир гуруҳ аҳоли, дейлик, чартер рейсда олиб келинган бўлса, улар учун карантин муддати бир кунда бошланиб, бир кунда якунланади. Стационар шароитда шифохона, сиҳатгоҳ, оромгоҳ, профилакторий ва бошқа муассасаларда эпидемик нохуш ҳудудлардан уюшган ҳолда олиб келиниб, карантинга олинганлар орасига янги одамлар қўшилмайди. Бу карантин талабларини бузиш ҳисобланади.

Шундай экан, карантинда сақланаётганлар орасига янгилари қўшилаверса, энг аввал изоляцияга олинганларнинг карантин даври чўзилиб кетиши ҳақидаги хавотирларга ҳожат йўқ. Уюшган ҳолда олиб келинган аҳоли биргаликда карантин муддатини ўтаб, саломатлигига кафолат ҳосил қилгандан кейин уларга биргаликда жавоб берилади
», дейди Отабеков.

Унинг қўшимча қилишича, 14 кунлик муддат якунланиб, одамларга жавоб берилгандан кейин улар карантинда сақланган муассасаларда дезинфекцион воситалар билан ишлов берилади, маълум вақт экспозиция қилингандан сўнг яхшилаб тозаланади ва шундан кейин бу ерга бошқа гуруҳ жойлаштирилиши мумкин бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар