«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:56
ЎЗO‘Z

Тадбиркор манфаати МИБ ҳимоясида

31 мар, 16:22 1 992 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадбиркор манфаати МИБ ҳимоясида Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилоят бошқармаси ва қуйи органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2019 йилдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйилган.

Тадбиркорларнинг муаммоларини холисона ва адолатли ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига, шу жумладан “business.gov.uz” ягона интерактив порталидан фойдаланган ҳолда хабар берилиши йўлга қўйилган.

Ўтган даврда ҳудудий бўлимларга тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари билан боғлиқ 128 та мурожаатлари рўйхатга олиниб, 43 таси қаноатлантирилган, 84 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида тадбиркорлар фойдасига 4 млрд. 806.8 млн сўм ундирилди.
Мисол учун, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 18.12.2019 йилдаги қарздор “Бухоро кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасидан ундирувчи “Тежамкор Имкон” МЧЖ фойдасига жами 610.5 млн. сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида тадбиркор фойдасига 610 млн. сўмдан ортиқ қарздорликнинг тўлиқ ундирилиши таъминланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар