«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:44
ЎЗO‘Z

Нилуфар Усмонова пулсиз қийналган пайтлари ва ўғлини ток уриб юборганидан кейин ўзгаргани ҳақида сўзлаб берди

29 мар, 18:08 9 793 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нилуфар Усмонова пулсиз қийналган пайтлари ва ўғлини ток уриб юборганидан кейин ўзгаргани ҳақида сўзлаб берди Фото: Instagram / @nilufarusmonova
Нилуфар Усмонова «Ёшлар» телеканалининг «Гаплашамиз» кўрсатуви меҳмони бўлди. Хонанда ушбу кўрсатувда онаси иккинчи марта турмушга бермоқчи бўлгани учун уйдан ўғли Саидаъзамхонни олиб чиқиб кетгани, пулсиз қийналиб яшаган пайтларини эслади.

«Биринчи турмушим бўлмаганидан кейин онам иккинчи марта турмушга бермоқчи бўлганида ўғлимни олиб, уйдан чиқиб кетганман. Чунки мен онам айтган инсонга турмушга чиқишни хоҳламаганман, сабаби мен бошқа инсонни — ҳозирги турмуш ўртоғимни севардим. Онам машинамни олиб қўйиб, яшашим учун уй берган. Ўша уйнинг шароити яхши бўлгани учун мен уни ижарага бериб, ўзим шароитсиз уйда яшаганман. Чунки боламнинг боғчасига, ўзимнинг юриш-туришимга пул керак эди. Баъзан жуда пул зарур бўлиб қолганида, косметика сотадиган аёлдан товар олиб, хонанда дугоналаримга сотиб, пул топганман.

Ўғлим Саидаъзамхон куни билан боғчада бўларди, кечки пайт уйга келганида Магги тез тайёр лапшани яхши кўргани учун, шуни олиб тайёрлаб берардим. Бола шуни еб ухларди, эрталаб яна боғчага кетарди. Уйим шу даражада эски, шароитсиз эдики, полдан линолеум йиртилиб, цементи чиқиб ётарди. Эски ‘Бирюса’ музлаткичи турарди. Уни ичида ҳеч нарса бўлмасди, деярли. Фақат овқат қилиш учун зарур бўлган гўшт, картошка, сабзи, пиёз бўларди. Бир куни Саидаъзамхон ўша музлаткични очганди, уни ток уриб, орқага отиб юборди. Шу ҳолат менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Дўстлар, таниш билишлар орқали тўйларга чиқа бошладим. Тўйларга кириб, қистирилган пулни олиб, чиқиб кетардим. Шундай қилиб, мен ўзимни тўйларда ‘раскрутка’ қилиб олганман. Менинг қўшиқларим тўйбоп бўлмагани учун ким неча пул берса бораверганман ўша тўйга.

Биринчи бўлиб уйимга олган энг қиммат нарса бу 1375 долларлик музлатгич бўлган. ‘Чиринди’ уйимда ўша қимматбаҳо музлатгич турарди. Боламни ток уриб юборгани менга қаттиқ таъсир қилган, шунинг учун музлатгичнинг энг қимматидан олганман», — дейди хонанда.

Фото: Instagram / @nilufarusmonova

Фото: Instagram / @nilufarusmonova

Фото: Instagram / @nilufarusmonova
Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова карантинда уйда ўтирган мухлисларига кўтаринки кайфият бахш этиш мақсадида ҳар куни Instagram’даги саҳифаси орқали концерт беришини маълум қилган эди.
Нилуфар Усмонова




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар