«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:52
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари 133тага етди, 7 бемор соғайди

29 мар, 11:11 4 499 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари 133тага етди, 7 бемор соғайди Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланган беморларнинг 7 нафари соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, улар шифохонадан чиқарилиб, реабилитация марказига ўтказилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий каналида хабар қилинишича, 29 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29тага ошиб, жами ҳолатлар сони 133тага етган. Вазирлик беморларнинг 7 нафари тузалгани тўғрисида ҳам маълумот берган.

«Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб таҳдид солиб турган бир пайтда, юртимизда ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда курашмоқдалар.

Қувонарли жиҳати, фидойи ва ватанпарвар шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан халос бўлган фуқароларимиз маълум муддат шу ерда карантинда бўлишади.

Маълумки, давлатимиз раҳбари тиббиёт ходимлари олдига коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишни асосий вазифалардан бири сифатида қўйган эдилар. Ушбу даъватдан руҳланиб, бор тажриба ва маҳоратларини ишга солишган шифокорларимиз фидойилиги бир гуруҳ беморларимизнинг соғайишини таъминлади десак, муболаға бўлмайди.

Хасталикдан фориғ бўлган беморларимизнинг ҳам қувончи чексиз. Улар Президентимизга, фидойи шифокорларимиз, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашда ёрдам бераётган барча инсонларга чуқур миннатдорлик билдиришмоқда, дуо қилишмоқда. Ушбу қувонч кўз ёшлари айни пайтда инфекция тарқалиб кетишининг олдини олишда кеча-ю кундуз тинмай меҳнат қилаётган барча инсонлар фаолиятига муносиб баҳо, муносиб эҳтиромдир.

Энг муҳими, сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳаси ривожига бевосита Президентимиз ташаббуси билан алоҳида эътибор қаратилгани коронавирус балосига қарши самарали курашиш учун замин яратди. Эндиликда эса юртимизнинг барча ҳудудларида махсус шифохоналарнинг жадаллик билан қурилаётгани, зарур тиббий ускуналар, жумладан, 300 мингта экспресс-тест ҳамда 500та сунъий нафас олдириш аппаратларини харид қилиш чораларининг кўрилаётгани шифокорларимиз фаолияти самарадорлигини янада ошириши шубҳасиз. Бу эса айни пайтда коронавирус инфекцияси билан хасталанган беморларимизнинг соғайиб кетишларида муҳим аҳамиятга эга.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Президентимиз раҳбарлигида барча ресурслар ишга солиниб, зарур ва қатъий чоралар амалга оширилаётган бир пайтда фуқароларимиз ҳам ушбу жараёнга масъулият билан қарашларини, хасталик аломатлари сезилганда, яширмасдан зудлик билан шифокорларга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз. Бу билан нафақат коронавирус инфекциясининг даҳшатли оқибатларидан ўз соғлингизни ҳимоя қиласиз, балки оилангиз, яқинларингиз ва бутун жамият учун ҳам яхшилик қилган бўласиз», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
коронавирус, Ўзбекистон, зарарланиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 326
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар