«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2020, 11:29
ЎЗO‘Z

Япония вирусни қандай назоратда ушлади?

29 мар, 12:33 1 917 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Япония вирусни қандай назоратда ушлади? Фото: Reuters
Бутун дунёни қамраб олган коронавирус Японияни ҳам четлаб ўтмади. 29 март ҳолатига кўра, мамлакатда 1693 киши вирус юқтирган ва улардан 52 нафари ҳалок бўлган. Тўғри, буни кам деб бўлмайди, аммо вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Хитойга яқин жойлашган бу давлатда вирус январдаёқ тарқала бошлаганди. Лекин япон халқининг яшаш тарзи вирус зарари каттароқ бўлишига йўл қўймади.

Қурбонлар кўп бўлиши мумкин эди...
Айни вақтда вирусдан энг кўп фуқаросини йўқотган давлат Италия бўлиб турибди. Мамлакатда вирусдан зарарланишнинг 92 мингдан ортиқ ҳолати қайд этилган. Улардан 10 мингдан ошиғи ҳалок бўлди. Италияда кўп одам вафот этаётганининг асосий сабабларидан бири сифатида мамлакатда қариялар сони кўплиги келтирилмоқда. Аммо аҳолиси орасида қариялар сони кўплиги бўйича дунёда Япония етакчи ҳисобланади. Кунчиқар юртда 130 миллионга яқин одам яшайди. Уларнинг 36 миллиондан кўпи 65 ёшдан катта инсонлар. 70 ёшдан ошганлар сони эса 27 миллионни ташкил қилади.

Италияда 65 ёшдан катталар аҳолининг 22 фоизини ташкил қилса, Японияда бу кўрсаткич 31 фоиз атрофида. Италия аҳолиси (61 миллион) Японияникидан (130 миллион) икки баробар кам. Яъни, Японияда кекса ёшдаги кишилар сони Италиядагига қараганда анча кўп. Кунчиқар юртда эркаклар ўртача 80, аёллар эса 84 йил умр кўради. Шундай бўлса-да, вирус Японияга катта талафот келтира олмади.

Яна бир омил, Япония вирус тарқалган Хитой билан жуда қалин алоқаларга эга. Бу икки мамлакат ўртасида борди-келди ҳам шунга яраша кўп. Январь ойида Японияга 925 минг хитойлик борган, февралда эса 89 минг. Мантиқан олиб қараганда, Японияда қариялар кўплиги ва Хитойдан бунчалик кўп одам келгани вируснинг ақл бовар қилмас даражада кўпайиб кетишига олиб келиши керак эди, аммо бундай бўлмади. Нега?

Қонга сингган тозалик
Коронавирус сабабли деярли барча мамлакатларда одамларга қўлларини ювиб юриш, ниқоб тақиш каби тавсиялар берилмоқда. Аммо булар Японияда одатга айланиб бўлган. Бир фактга эътибор беринг, японлар коронавирус пайдо бўлишидан аввал йилига 5,5 миллиард дона ниқоб ишлатишган. Бу ҳар бир фуқарога ўртача 43 донадан ниқоб тўғри келади дегани. Жамоат транспортида юрсангиз, жуда кўп ниқоб таққан одамларни кўриш мумкин эди. Японлар учун ҳар куни чўмилиш, қўлни нам сочиқчада артиш, имкон бўлиши билан қўлни ювиш кундалик одатга айланиб бўлган.

Японлар қўл бериб кўришмайди. Улар ўз одатига кўра таъзим билан саломлашади. Бу эса вирус юқиш эҳтимолини камайтиради. Вирус жуда кўп ҳолатларда қўлдан қўлга ўтади.
Японияда яшаётган биолог Владимир Белоусов Японияда вирус жуда кенг тарқалиб кетмаганининг жуда оддий сабабларини келтирди.

Гигиена, ниқоб ва овқат. Нимага Японияда карантин ёки фавқулодда ҳолат эълон қилинмаяпти?
Мамлакатда уч ҳафта аввал карантинга чиқарилган мактаблар яна очилмоқда. 1 апрель куни (Японияда одатий ўқув йилининг бошланиш вақти) япон ўқувчилари одатий тарзда мактабда ўқишни бошлайди. Ҳозир дунёда гигиенанинг жадал тарғибот жараёни кетмоқда. Бутун бошли мамлакат президентлари одамларга қўлингизни ювинг, қўлингиз билан юзингизга тегманг, қўл бериб кўришманг, қучоқлашманг, деб айтмоқда. Японияда эса ҳаммаси бошқача. Келинг бир бошидан санаймиз.

1. Гигиена. Японияда бўлганлар билишади, бу ерда одамлардан, умуман ҳеч нарсадан ҳид тарқалмайди. Албатта, қандайдир ҳид сезилади ва бу одатда одамлар сепган енгил атир ҳиди бўлади. Чунки японларда кунига уч марта душ қабул қилиш оддий ҳолат (камида икки марта). Имкон туғилганда қўлни ювиш ҳам одатга айланган.

2. Японлар тез-тез кийимларини алмаштиришади.Ич кийимларини эса кунига бир неча мартагача янгилашади.

3. Одамларга тегиш беодоблик ҳисобланади. Қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш жуда яқин одамлар ўртасидагина кузатилади. Ҳар қандай ҳолатда саломлашиш учун таъзим ишлатилади.

4. Оралиқ масофа. Японлар ҳаётнинг ҳар жабҳасида оралиқ масофани ушлашга одатланган. Дўкондаги навбатда, жамоат транспортида, банкомат олдида ҳеч ким қулоғингиз тагида нафас олмайди. Агар имкон бўлса, 1 метрдан кўпроқ оралиқ масофа сақланади.

5. Санитар тозалаш.[/b] Қандайдир вирус хавфи чиққан вақтда эмас, умуман бутун йил, кун давомида Японияда ҳамма ер тозалаб турилади. Жамоат жойлари, жамоат транспортлари, одам кўп тўпланадиган ерлар доим тозалаб, ювиб турилади.

[b]6. Ҳожатхоналар.
Бутун мамлакатда ҳожатхона текин ва улар ақл бовар қилмас даражада тоза. Ҳар қандай бинода тоза ҳожатхонага кириб ювиниб олишингиз, кийимларингизни, ҳатто ич кийимларингизни алмаштириб олишингиз мумкин. Улар кийим алмаштириш учун етарли даражада кенг (шу ўринда Японияда жамоат жойларидаги деярли ҳамма ҳожатхона унитазлари иситилишини айтиш керак - тарж.).

7. Ҳамма дўконларда қўл ювиш учун раковина ва суюқ совун бор.

8. Дўконлардаги барча егуликлар целофан қопчаларга ўралган бўлади. Ҳатто сабзавотлар битта-битта ўраб қўйилади. Шоколад олсангиз, у аввал герметик целофан билан, кейин ялтироқ қоғоз билан ўралган бўлади.

9. Японлар касал бўлса, албатта ниқоб тақади. Бунинг уят томони йўқ. Ҳеч ким уни қўлини бигиз қилиб кўрсатмайди.

10. Японлар бошқа мамлакатларга боришни хушламайди. Уларга дунё хавфли бўлиб кўринади.

11. Японияда егуликлар сифати жуда баланд ва улар қисқа вақтли яроқлилик муддати билан чиқарилади. Японияда егуликлар сифатига талаб баланд, чунки улар пишириш ёрдамида кам таом тайёрлайди. Шу сабаб егуликлар сифати шунчалик баландки уларни иккиланмай хом ҳолатда ейиш мумкин. Егуликларга уларни хом ҳолатда ейиш мумкин деб ёзиб ҳам қўйилади.

12. Японлар жуда кўп ҳаракат қилишади. Улар доим спорт билан шуғулланиши катта ёшда ҳам тетик бўлишини таъминлайди.

13. Японлар орасида семиз одамни деярли учратмайсиз. Ҳатто катта ёшлилар орасида ҳам. Айниқса семиз аёлни деярли кўрмайсиз.

Tomohiro Ohsumi/Getty
Бир сўз билан айтганда, бутун дунё карантин чоралари деб қаттиқ талаб қилаётган нарсалар японлар учун оддий ҳаёт тарзидаги эҳтиёж. Бу ерда яшаб яна бир нарсага гувоҳ бўлдим, Японияга келган европалик аёллар узоқ умр кўради ва тенгдошларидан ёшроқ кўринади. Айтмоқчиманки, япон аёлларининг ёш кўриниши ген билан боғлиқ эмас. Бутун шароит (ҳаво, озиқ-овқатлар, ҳаёт тарзи, косметика ҳаммаси) ҳаммаси бирлашиб Японияда яшаётган одамларга таъсир қилади, дея постини якунлаган биолог Белоусов.

Чиндан японлардаги тартиб-интизом, тозалик бу халқни кўп жабҳада намунага айлантирган. Япон фильмларида одамлар ниқобда юриши, бир-бири билан эгилиб саломлаши, қайси биносини кўрсатмасин, махсус либосдаги одамлар уни тозалаб юргани бизга ғалати кўринган бўлиши мумкин, аммо бугун ўша японлар ҳаёт тарзидаги оддий юмушга айланиб кетган ишлар бутун дунёга тарқалган вируснинг олдини олиш учун энг тўғри чора бўлиб турибди ва японлар вируссиз ҳам кундалик ҳаётда қилиб юрган ишлари бошқа жамиятдагиларга мажбурлаб ўргатилиб бош тортганларга жарима белгиланмоқда.

Бизда ҳам тозалик доим қадрланган. Бугун айниқса гигиенага, тоза яшашга урғу берилмоқда. Умид қиламиз, коронавирус тезда юртимиздан кўтарилади ва у билан бирга ҳар хил танани танага теккизиб кўришиш, мажлисбозлик, маъракабозлик каби одатлар ҳам кетади-да, ўрнига шамоллаганда ниқоб тақиб юриш, тез-тез қўлни ювиш, доим ҳўл сочиқдан фойдаланиш, ҳамма ерни тоза сақлаш каби яхши одатлар қолади...



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Италияда бир суткада 475 киши коронавирусдан вафот этди 19 мар, 13:55
  • Коронавирус: Италия қурбонлар сони бўйича Хитойга яқинлашди 18 мар, 23:53
  • Коронавирусдан зарарланганлар сони 98 мингга, вирус тарқалган мамлакатлар сони 90га яқинлашди 06 мар, 14:09
  • Коронавирус МДҲнинг яна бир давлатида. Қурбонлар сони ошиши давом этмоқда 28 фев, 13:23
  • Коронавирусдан зарарланганлар сони 80 мингдан ошди 25 фев, 13:03
  • Коронавирус бутун Хитой бўйлаб тарқалди. Қурбонлар сони 170 кишига етди 30 янв, 10:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Коронавирусдан ўлим даражаси энг юқори бўлган мамлакат маълум қилинди 29 мая, 10:53 1
  • Шомуродовнинг рақобатчилари биттага камаяди 29 мая, 10:35 0
  • 1 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади 29 мая, 10:17 1
  • Машҳурлар карантинда (фото, видео) 29 мая, 09:57 12
  • Туркияда эътироф этилган ўзбек хонандаси 29 мая, 09:38 250
  • Роналдунинг “Ювентус”дан кетишига севгилиси Жоржина сабабми? 29 мая, 09:19 235
  • Неймарнинг онаси яна 22 ёшли севгилиси билан алоқаларини тиклади 29 мая, 09:00 485
  • Дунёнинг энг бой одами ўз компанияси муваффақияти сири билан бўлишди 29 мая, 08:38 208
  • АҚШ — Россия — Саудия Арабистони Ким-кимнинг бурнини ерга ишқаяпти? (Иккинчи қисм) 29 мая, 08:00 470
  • Озодбек Назарбеков: «маданият бормаган» қишлоқлар ва санъат борасида ўтмаслашган дид 29 мая, 07:20 349
  • Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади 29 мая, 06:40 996
  • Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 3500 кишидан ошди 29 мая, 06:00 496
  • Бўлимлар