«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:15
ЎЗO‘Z

Карантин қоидасини бузиш бўйича энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида (фото)

29 мар, 06:26 4 288 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин қоидасини бузиш бўйича энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида (фото) ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилинмаган 7 157 та ҳолат аниқланган. Энг кўп ҳуқуқбузарлик Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Ҳуқуқбузарликлар статистикаси ҳудудлар кесимида қуйидаги кўринишни ҳосил қилган:
Тошкент шаҳрида – 1 046 та;
Фарғона вилоятида – 951 та;
Жиззах вилоятида – 772 та;
Самарқанд вилоятида – 712 та;
Тошкент вилоятида – 632 та;
Наманган вилоятида – 630 та;
Сурхондарё вилоятида – 463 та;
Андижон вилоятида – 456 та;
Бухоро вилоятида – 406 та;
Қашқадарё вилоятида – 346 та;
Қорақалпоғистон Республикасида – 230 та;
Сирдарё вилоятида – 229 та ҳолат;
Навоий вилоятида – 169 та ҳолат;
Хоразм вилоятида – 115 та ҳолат.

“6885 та ҳолатда тиббий ниқоб тақмасдан юриш, 185 та ҳолатда санитария-эпидемиология қоидаларига зид равишда савдо қилиш, 106 та ҳолатда карантин ҳудудини ташлаб кетиш, 2 та ҳолатда ижтимоий тармоқларда ваҳима уйғотувчи ва асоссиз маълумотларни тарқатиш, 20 та ҳолатда маросим ёки йиғин ўтказиш, 23 та ҳолатда бошқача кўринишда республика махсус комиссиясининг қарори билан билан белгиланган карантин қоидалари бузилган.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи 18 ёшли К.С. 26 март куни соат 16:00 ларда, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 44 ёшли У.Қ. ҳамда 43 ёшли З.К. 27 март куни соат 9:50ларда махсус ҳимоя ниқобисиз жамоат жойида юргани аниқланган ва ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима қўлланган”, дея ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

ИИВ расмийсининг қўшимча қилишича, санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемиологияга қарши кураш қоидалари бузилгани учун Жиноят кодексининг 2571-моддаси билан 3 та жиноят иши қўзғатилган. 3 нафар шахс гумонланувчи сифатида ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Айни пайтда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Карантин қоидаларига амал қилмаганларнинг асосий қисмини 18–50-ёшдаги фуқаролар ташкил қилади. Ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг 3740 таси 18–30-ёшдагилар, 2639 таси 31–50-ёшдагилар ҳиссасига тўғри келмоқда. 18 ёшгача бўлганлар 192 та, 50 ёшдан катталар эса 650 та ҳолатда карантин талабларига амал қилмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар