«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2020, 13:50
ЎЗO‘Z

Адвокатга нисбатан санкциялар бериш прокурор ваколатидан судларга ўтказилади

28 мар, 12:50 1 036 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адвокатга нисбатан санкциялар бериш прокурор ваколатидан судларга ўтказилади Фото: Fotolia
Адвокатнинг дахлсизлигини таъминлашда уларга нисбатан тезкор қидирув ва суд-тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида санкция беришни прокурорлар ваколатидан судларга ўтказиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақида Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатасининг қўшма ахборотида айтилган.
Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборотига асосланиб қатор электрон оммавий ахборот воситаларида “Прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотлари назорат қилинади” деган мазмундаги тарқалган хабарлар кўпчилик адвокатларнинг ижтимоий тармоқларда эътирозли чиқишларига сабаб бўлди.

Адвокатлар палатаси ўз навбатида, адвокатларнинг қонун билан белгиланадиган мавқеи халқаро стандартларга мос келиши кераклигини таъкидлади.

Масала юзасидан Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги ўзларининг изоҳларини эълон қилди. Уларда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига Жиноят-процессуал кодекси ва “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ҳамда замонавий ахборот технологияларини инобатга олиб “... телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувларни, хабарлар ва маълумотлар узатилишини назорат қилиш” тушунчаларини аниқлаштириш мақсадида киритилаётганлиги ва бу ўзгаришлар адвокатларнинг дахлсизлигига таъсир қилмаслиги баён қилинди.

Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги таъкидлашича, қонун фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган бўлиб, замонавий телекоммуникация қурилмалари орқали хабарлар ва маълумотлар узатилишини назорат қилишнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлайди.

Амалдаги қонунчиликда адвокатнинг дахлсизлиги сифатида унга нисбатан тезкор қидирув ва тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси олиниши белгиланган.

Адвокатлар халқаро стандартлардан келиб чиқиб, санкция бериш масаласини судларга ўтказиш зарурлигини билдиришмоқда.

Охирги икки йилда адвокатура институти мустақиллигини таъминлаш ва унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролини ошириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, адвокатлик фаолиятини лицензиялаш жараёни енгиллашди, лицензияни тўхтатиш ва бекор қилиш фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланди, уларга солиқ юки икки баробар камайтирилди, ҳимоя остидаги шахслар билан учрашув ва суд-тергов идораларига кириб чиқиш енгиллаштирилди.

Шу билан бирга, мамлакатнинг бугунги ривожланиш кўлами адвокатурага оид қонунчиликни ривожлантириш бўйича ислоҳотларни давом эттиришни талаб қилади. Бу борада ўтган йили мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян ҳам Ўзбекистонда адвокатура институтининг мавқеини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан тавсиялар берган.

Қайд этиш керакки, президентнинг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ–4551-сонли “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Адвокатлар палатаси томонидан Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси тайёрланмоқда.

Ушбу лойиҳада соҳани тубдан ислоҳ қилиш билан боғлиқ барча жиҳатлар, шу жумладан адвокатнинг дахлсизлигини таъминлашда уларга нисбатан тезкор қидирув ва суд-тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида санкция беришни прокурорлар ваколатидан судларга ўтказиш кўзда тутилган.

Яқин кунларда адвокатларнинг муҳокамаси ва таклиф беришлари учун Концепциянинг лойиҳаси Палатанинг расмий сайтида эълон қилинади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси адвокатлар ҳамжамиятини ҳамда барча соҳага алоқадор идоралар ва мутахассисларни мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги туб ислоҳотларнинг энг муҳим шарти сифатида адвокатура институтининг мустақиллиги ва унинг инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашдаги ролини ошириш мақсадида амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга чақиради, дейилади Адлия вазирлигининг Kun.uz'га тақдим этган маълумотида.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Сенатнинг ялпи мажлиси 13 декабрда бўлиб ўтади 05 дек, 21:58
  • Тўртта қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда 11 апр, 17:57
  • Эртага Сенат халқаро меҳнат стандартлари масаласини кўриб чиқади 03 окт, 13:08
  • Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида 15та масала кўриб чиқилди 14 дек, 01:50
  • Олий Мажлис Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни чақирилади 12 дек, 14:02
  • Ниғматилла Йўлдошевнинг таклифига биноан Президентлик ваколатлари вақтинча Шавкат Мирзиёевга юклатилди 08 сен, 23:34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек легионерининг маҳоратини хорижлик экспертлар тан олмоқда 14 июл, 13:10 1
  • Ўзбекистонда тиббий хизмат кўрсатувчи мобил гуруҳлар таркибидан кимлар жой олиши маълум қилинди 14 июл, 12:49 0
  • Эскирган ва кийиш тавсия қилинмайдиган 5 ёзги либос 14 июл, 12:27 1
  • Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган касалхона шифокорларсиз қолди (видео) 14 июл, 12:07 3
  • Олимлар коронавирусдан вафот этиш эҳтимолини икки баравар оширадиган омилни аниқлади 14 июл, 11:47 242
  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов 57 ёшида оламдан ўтди 14 июл, 11:31 372
  • Тошкентда бир кечада 201 кишида коронавирус аниқланди 14 июл, 11:27 209
  • Нурмат Отабеков: Коронавирусни енгиш учун балки бир неча йил керак бўлар 14 июл, 11:07 303
  • Нурмат Отабеков профилактика учун тавсия қилинган дориларни санади 14 июл, 10:46 718
  • Россияда 15 июлдан хориждан келаётганлар учун 2 ҳафталик карантин бекор қилинади 14 июл, 10:23 416
  • Қозоғистонда кескин карантин яна узайтирилди 14 июл, 10:03 387
  • Зинедин Зидан: "Кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда..." 14 июл, 09:41 176
  • Бўлимлар