«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:39
ЎЗO‘Z

Президент қарори: Аҳолининг энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжи таъминланади

28 мар, 10:20 5 812 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент қарори: Аҳолининг энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжи таъминланади Фото: Президент матбуот хизмати
Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра:
- Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё, материаллар ва субстанцияларга нисбатан божхона божлари ундирилмаслиги;
- Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар ва субстанциялар, энг зарур товарлар нархлари устидан кунлик мониторинг ўтказиш таъминланиб, уларнинг нархларини сунъий ошириш, сунъий танқислик ва юқори талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясига:

- Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 февралдаги «Тайёр дори воситаларининг импортини тартибга солиш тўғрисида»ги 49-сон қарори билан тасдиқланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз татбиқ этилмайдиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирадиган айрим тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларга уч ойгача бўлган муддатга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз амал қилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;
- айрим турдаги энг зарур товарлар рўйхатини шакллантириш ва уларни импорт қилишда уч ойгача бўлган муддатга божхона божи ва акциз солиғи ставкаларини 0 фоизгача камайтириш ҳуқуқлари берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар