«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:46
ЎЗO‘Z

Ишончини оқлаётган ўзбек боксчилари ёхуд профессионал ва ҳаваскор бокснинг фарқи нимада?

28 мар, 06:50 2 984 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ишончини оқлаётган ўзбек боксчилари ёхуд профессионал ва ҳаваскор бокснинг фарқи нимада? Бугунги кунда бир мунча профессионал боксчиларнинг ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақаларда иштирок этиши одатий ҳолга айланиб қолмоқда. Кўпчилик бокс мухлислари профессионал боксчилар ҳаваскорлар учун хавфли эканини ва уларга ҳаваскор боксда рингга чиқишни таъқиқлаш кераклигини таъкидлашади.

Шу ўринда, ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари орасида ҳам ҳар икки йўналишда фаолиятини давом эттираётган боксчилар сони тобора ортиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон терма жамоасида ҳам профессионал боксда жанг ўтказган Шаҳобиддин Зоиров ( 3-0, 2 КО), Элнур Абдураимов (6-0, 6 КО), Санжар Турсунов (1-0, 1 КО), Баҳодир Жалолов( 6-0, 6 КО) мухлислар ишончини оқлаб келмоқда.

Олимпия ўйинларида қатнашиш борасида бир неча ой олдин Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) Бобоусмон Ботуров билан куч синашиб кўрган бўлса, ҳозирда Исроил Мадримов (5-0, 5 КО), Бектемир Мелиқўзиев каби профессионал боксчиларимиз Токио Олимпиадасида иштирок этиш ниятида эканликларини маълум қилишган эди. Кўпчилик мухлислар буни маъқуллаётган бўлса, бошқалар эса икки хил услубдаги фарқлардан келиб чиқиб, профессионал боксдан ҳаваскорга қайтиш, бу боксчи келажаги учун катта таваккал, дея баҳолашмоқда.

Ушбу мақолада ана шундай фарқлар ҳақида фикр юритмоқчимиз. Хўш, профессионал ва ҳаваскор боксда қандай фарқ бор? Келинг, энг муҳим 3 факторни кўриб чиқамиз.

1. Раундлар: Ҳаваскор бокс 3 раунддан иборат ва ҳар бир раунд 3 дақиқа этиб белгиланган.
Профессионал боксда 4, 6, 8, 10 ва 12 раундли жанглар бўлади ва ҳар бир раунд 3 дақиқа давом этади.

2. Очколар: Ҳаваскор боксда 5 та ҳакам ҳар бир раундлар бўйича боксчиларни зарбасига қараб 10 балли тизимда баҳолайди ва фаол жанг қилганга 10, сустроқ боксчига 9 балл беради. Боксчи жанг давомида кетма-кет зарбалар ўтказиб юборса, концентрацияни йўқотса ёки зарба натижасида рингга йиқилса, ҳисоб очилади ва бу боксчидан ҳакамлар 1 балл айириб ташлашади. 3 раунд якунига кўра, 5 та ҳакам умумий ҳисобда кимга устунлик берганлигига қараб, ғолиб аниқланади. Профессионал боксда ҳам раундларда 10-9 ҳисоби орқали устунлик аниқланади. Аммо, қачонки боксчининг икки оёғидан ташқари, 3-нуқтаси ерга теккандагина (йиқилсагина) нокдаун қайд этилади. Баъзан боксчилар раундлар бўйича, тенг устунлик қилса, дуранг натижа ҳам қайд этилади.

3. Услуб (энг муҳими): Ҳаваскор боксдаги тажриба профессионалга пойдевор бўла олади. Профессионал рингда услуб мослаштирилишида қўл келади ва бир мунча тезроқ чемпионлик жангларига чиқиш учун замин яратиб беради. Лекин профессионал бокс бошқа услуб, ундан ҳаваскорга қайтган боксчи анчагина қийналади. Хусусан, 2016 йил Рио Олимпиадасида профессионал боксда 20 дан ортиқ жанг ўтказган жаҳон чемпионлари Ҳассан Н'дам Н'жикам ва Аммат Ренроенг ҳаттоки медаль ҳам ола билишмади. Чунки, профессионал боксда 12 раундли жангга тайёргарлик бошқача, яъни 1, 2, 3-раундларда боксчи нисбатан, кучини тежаб ҳаракат қилади, секинроқ ишлайди ва аниқ йўлланган зарбалар сони камроқ бўлади.

Шу услубдан ҳаваскорга қайтган боксчи 3 раундлик тезкор очкога тўплаш, кўп зарба бериш керак бўлганда концентрацияни йўқотиб қўяди, ҳаракатлари секинлашиб қолади. Натижада, ҳимояда яққол хатолар кўпаяди. Ҳаваскорда тезкор зарба алмашилиш билан биргаликда ҳимояни ушлаш ва зарба ўтказиб юбормаслик муҳим! Профессионал боксда эса, бу бошқачароқ, аниқ ва кучли зарбага 12 раунд ишланади. Зарба кучи ҳам профессионал боксда юқори бўлади. Қўлқоплар юпқароқ бўлиб, боксчининг деярли 70-80 фоиз асл зарба кучи сақланади. Ҳаваскорда қўлқоп қалин, зарба кучи 40-50 фоизга камайиб кетади.

Шу сабабдан ҳам ҳаваскор боксда нокаутлар профессионал боксдагидан кўра камроқ бўлади. Бундай қўлқоп билан ишлаш ҳам профессионал услубни эгаллаган боксчига ноқулайлик туғдиради. Тўғри Зоиров, Жалолов каби боксчилар ҳаваскор боксга қайтиб юқори натижаларга эришишмоқда. Чунки, улар ҳали тўлақонли профессионал боксга ўтиб, 8, 10 раундлик жангларга тайёргарлик ва мослашиш жараёнларини олиб боришгани йўқ. Уларда ҳамон ҳаваскор бокс ҳавоси сақланиб қолган.

Аммо Ғиёсов, Мадримов, Мелиқўзиев каби кўп раундли жангларда рингга чиққан боксчиларимиз ҳаваскорга қайтиб, юқори даражада мослашишлари учун камида 3, 4 ой мусобақаларда қатнашишлари ва ҳаваскор боксга қайта ихтисослашишлари керак бўлади. Улар ҳозирда профессионал боксда юқори рейтингда ва чемпионлик жангларига яқин турган ҳолатда ҳаваскор боксга қайтиб, кўп муддат, вақт йўқотишлари эса профессионал фаолиятларида катта танаффус қилишларига олиб келади.

Қолаверса, бундай қайтиш уларнинг карьераси учун ҳам таваккал ҳисобланади. Ҳаваскор мусобақалардаги ҳакамлик ва мослашув жараёнидаги камчиликлар нуқтаи назартдан мусобақада имконият бой бериб қўйилиши эҳтимоли юқорироқ. Аммо профессионал боксдан ҳаваскорга ўтган боксчида фақатгина битта устунлик бор, бу жисмоний ҳолатдир. 12 раундлик жангда ишлаган боксчи 3 раунд нисбатан чарчамай ҳаракат қилади.

Албатта, бу шунчаки таҳлил. Асл реаллик эса кўп жиҳатдан боксчининг потенциалига ҳам боғлиқ. Бизда ҳозирча шулар. Бизни кузатишда давом этинг.

Жалол Аҳмедов




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 0
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 2
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 394
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 197
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 86
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 379
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар