«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2020, 16:17
ЎЗO‘Z

Сиз қайси бирини афзал кўрасиз?

28 мар, 13:11 2 614 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сиз қайси бирини афзал кўрасиз? Биз кундалик юмушлар билан машғул бўлиб, кўпинча ўзимизга вақт ажратолмай қоламиз, аммо ҳаётни янада гўзал қилиш, яшашга иштиёқимиз, умидларимиз ортиши учун, бизни қизиқтирган, завқ ва ҳордиқ берадиган юмушлар билан шуғулланишимиз лозим. Бунинг учун эса ўзимиз ҳақимизда кўпроқ билимларга эга бўлиш фойдалидир.

1. Тинчлик ва осойишталик доимий ҳамроҳингиз. Ўзингиздек сокин инсонларни яхши кўрасиз. Инсонларга ёрдам беришдан хурсанд бўладиган олижаноб инсонсиз. Ўзгалар билан тил топишишда қийналмайсиз, аммо уларнинг қизиқишлари сизнинг характерингизга мос бўлса, сиз учун айни муддао. Сиз ҳаммага яхшилик қила оласиз. Мулойим ва очиқ табиатингиз туфайли кўплаб дўстларингиз бор.

2. Сиз жуда ақлли ва қатъиятлисиз. Дўстларингиз билан ўтказган дақиқалардан завқлансангиз ҳам, улар сизни ажратиб қўйишга мойилдир, чунки сиз бўш вақтингизни ўзингиз билан ўтказишни яхши кўрасиз, бу ёмон эмас. Бироқ, атрофингиздаги одамларга улар сиз учун қанчалик муҳимлигини билдиришга ҳаракат қилинг, чунки бу яқинларингиз билан муносабатингизни мустаҳкамлайди.

3. Сиз мустақилсиз. Ўзингизнинг мақсадларингиз ва орзуларингизни доимо амалга оширасиз, ҳатто бу мушкул бўлса ҳам. Муваффақиятсизликка учрасангиз енгилишни тан олмайсиз, йиқилишдан қўрқмайсиз. Етакчилик қобилиятингиз ҳам бор. Эътибор қилишингиз керак бўлган ягона нарса бу дўст танлашда адашмаслик.

4. Сиз бошқалардан фарқли кучли феъл-атвор эгасисиз. Сиз тасаввури бой инсонсиз. Муаммоларни усталик билан ҳал этасиз. Aтрофингиздагилар бир кўришда ҳар доим ҳам сизни ёқтиравермайди, чунки сизнинг феъл-атворингиз сизни кучли ва авторитар деб ўйлашларига ундайди, лекин бир марта сизни яхшироқ билиб олиш имконияти пайдо бўлса, аслида қандай инсон эканингизни яхшироқ билиб олишади. Сизнинг кучли ва таъсирчан шахсингиз туфайли бошқалар мавжудлигингизни осонгина сезишади. Сизни алдаш осон эмас. Сиз ўзингиздан кўп нарсани талаб қиласиз ва мукаммалликни яхши кўрасиз.

5. Сиз таъсирчан, бемисл ижод ва бой тасаввурга эга бўлган санъаткорсиз. Бироқ, баъзида сиз ўзингизнинг маҳоратингизга ишонмайсиз ва бу сизнинг ўсишингизга имкон бермайди. Муваффақиятсизликлар шунчаки қўрқув туфайли эканлигини англамайсиз. Сиз баркамол одамсиз ва ҳар доим энг яхшисини беришга ҳаракат қиласиз ва бошқалардан ҳам шундай муносабатни кутасиз. Қобилиятларингизни юзага чиқаринг.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Хўш, сиз кимсиз? Шакллардан бирини танлаймиз... 15 мар, 07:00
  • Қайси чашкадан чой ёки қаҳва ичмоқчисиз? 10 мар, 00:30
  • Атрофингиздаги инсонларга қандай муносабатдасиз? 28 ноя, 21:26
  • Суратда биринчи бўлиб нимани кўрдингиз? 13 окт, 13:46
  • Финжонлардан бирини танлаб қанчалик қизиқувчан эканлигингизни билиб олинг 02 окт, 22:38
  • Кучуклардан бирини танланг ва бошқаларни мафтун қиладиган жиҳатларингизни билиб олинг 27 сен, 21:44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Чехияда жамоат жойларида ниқобсиз юришга рухсат берилди 25 мая, 15:50 44
  • Черногория коронавирусни енгган Европадаги биринчи давлатга айланди 25 мая, 15:28 136
  • Porsche харидорлари ўз автомобиллари йиғилишини кузатиши мумкин бўлди 25 мая, 14:55 136
  • Ўзбекистонлик икки божхоначида коронавирус аниқланди. Касалланиш ҳолатлари сони 3180 тага етди 25 мая, 14:22 375
  • Долларнинг расмий курси кўтарилди 25 мая, 13:59 552
  • Вазир мактаб битирувчиларига мурожаат қилди 25 мая, 13:28 505
  • Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди 25 мая, 12:33 687
  • Бу қизиқ! 17 ёшли футболчи 12 йилга футболдан четлатилди 25 мая, 11:39 790
  • Ўзбекистонда 26 май куни ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади 25 мая, 11:34 463
  • Цукерберг икки ойда 31,4 млрд. доллар ишлаб олиб, бўлажак триллионерни ортда қолдириб кетди 25 мая, 10:00 743
  • 2019 йилнинг энг ишончли автомобиллари аниқланди 25 мая, 09:30 715
  • Месси 2016 йилда "Барселона"дан кетишни истаганини тан олди 25 мая, 09:00 398
  • Бўлимлар