«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:49
ЎЗO‘Z

Карантинда танангиз ҳақида қайғуринг. Оддий, лекин муҳим тавсиялар

27 мар, 16:26 4 184 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантинда танангиз ҳақида қайғуринг. Оддий, лекин муҳим тавсиялар Фото: Getty Images
Карантин сабаб истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам, кам ҳаракат қилиб кўп ўтиряпсиз, қоматингизда ўзгариш бўлаётгани ва оғирлашиб кетаётганингизни ҳис қиляпсизми? Унда қуйидаги тавсияларга амал қилиб аввалги ҳолингизга қайтиш ёки ундан-да яхшироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

1. Янги Америка очмаган ҳолда барчага маълум, шу билан бирга чиндан ҳам қилиниши керак бўлган тавсия: кунингизни тонгги жисмоний тарбия билан бошланг. 5 дақиқа вақтингизни ажратинг, ва бир ҳафта ўзингизни мажбурланг, кейинги ҳафтадан қандай қилиб режимга тушиб қолганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз.

2. Лифт ўрнига зинапоядан фойдаланинг, шароитингиз бўлса, велосипед ёки самокат учинг. У ҳам бўлмаса, 5 дақиқалик танаффус қилиб, рақсбоп қўшиқ қўйиб рақсга тушинг.

3. Уйдан туриб ишлашга мажбур бўляпсизми? Унда ора-орада туриб, ҳовли ёки уйингиз боғини айланиб келишни кундалик одат қилиб олинг, тоза ҳаводан нафас ҳам олиб туриш керак. Мияга кислород етишмаслиги, яъни гипоксиядан одам ўзини лоҳас ҳис қилади, ишга бўлган лаёқати камайиб, эснайвериши мумкин. Шундай экан уйда қамалиб ўтирмасдан ҳеч бўлмаганда хонангиз деразаларини очиб шамоллатинг ва ўпкангизни тўлдириб нафас олинг.

4. Умуртқа поғонасига ҳам осон эмас, кун бўйи гавда оғирлигини кўтариш етмагандек, компьютер ёки телевизор қаршисида букчайиб ўтирганингизда қандай аҳволда бўлишини тасаввур қиляпсизми? Фақат иш ёки ҳордиқ чиқаришни ўйламай, танангиз, хусусан, умуртқангиз ҳақида ҳам қайғуриб туринг, қаддингизни ростланг, дам олинг ва вақти-вақти билан турникка осилиб туринг. Иш ёки дарс столингизга «зудлик билан қаддингни тик тут-чи» деб ёзиб, таъсирчанликни ошириш учун қовоғини уйган смайл чизиб қўйинг.

5. Массаж ҳам жуда яхши фойда беради, ҳеч бўлмаганда елка ва бўйин қисмини уқалаб туриш керак.

6. Иш, оилавий ташвишлар, муаммолар асабийлашиш ва кайфият бузилишига сабаб бўлади, бу эса ҳар қандай касаллик, кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун энг асосийси, кунингизни тўғри тақсимлаш, вақтида иш, вақтида дам олиш ва ўз устингизда ишлашни унутманг. Дарвоқе, уйқунинг меъёрда бўлишига ҳам эътибор қаратинг.
тана, тавсиялар, карантин




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 309
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 472
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 313
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 348
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 424
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар