«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:12
ЎЗO‘Z

Олимлар коронавирус юқиб қолгандан кейин нечанчи куни пайдо бўлишини ҳисоблаб чиқди

27 мар, 15:46 11 945 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар коронавирус юқиб қолгандан кейин нечанчи куни пайдо бўлишини ҳисоблаб чиқди Фото: TPG
Шунинг учун олимлар 14 кун давом этадиган карантинни оқилона деб ҳисоблайди. Тадқиқот натижалари Annals of Internal Medicine журналида эълон қилинди, деб хабар беради Kun.uz нашри.

Олимлар янги COVID-19 коронавирусининг қанчалик юқумли эканлигини ҳали тўлиқ билмайди. Вирус умуман бирон бир аломат қайд этилмаган одамлар томонидан юқтирилганига доир бир неча ҳолатлар кузатилди. Аммо, аксарият ҳолларда, инфекциянинг ташувчиси касалликнинг биринчи аломатлари бўлганида, бошқаларга хавф туғдира бошлайди. Касалликнинг юқиши ва симптомларнинг бошланиши ўртасидаги вақт инкубация даври деб аталади.

Унинг давомийлигини билиш касаллик тарқалишига қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқиш ва самарали карантин муддатини аниқлаш учун жуда муҳимдир. COVID-19 учун 14 кунлик карантин муддати етарлича узоқ эмас ва уни 19 ёки 24 кунга узайтириш керак, деган хавотирлар бор.

Жон Хопкинс университети олимлари жорий йилнинг 24 февралига қадар Хитойнинг Хубэй провинциясидан ташқарида COVID-19’нинг 181та қайд этилган ҳолатини таҳлил қилди. Мумкин бўлган таъсир қилиш вақти, симптомларнинг бошланиши, иситма ва ҳар бир ҳолатнинг расмийлар томонидан аниқланиши каби параметрларни ҳисобга олган ҳолда, муаллифлар инкубация даври учун модел яратди.

Натижалар шуни кўрсатдики, COVID-19 учун ўртача инкубация даври 5,1 кун. Бу шуни англатадики, ушбу вақтга келиб, касаллик юқтирганларнинг ярмида аломатлар пайдо бўлади. Беморларнинг 2,5 фоизидан камроғида касаллик дастлабки 2,2 кун ичида аниқланган, 11,5 кундан кейин эса вирус юқтирганларнинг 97,5 фоизида ўзини намоён қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, муаллифлар тавсия этилган 14 кунлик карантин даври самарали деб ҳисоблайди.

«Умумий маълумотлар бўйича таҳлилимизга кўра, 14 кун давомида фаол мониторинг ёки карантин бўйича мавжуд тавсиялар ўринли, - дейди Жонс Хопкинс университети қошидаги Блумберг соғлиқни сақлаш мактабининг эпидемиологи, тадқиқот раҳбари Жастин Лессер. - Гарчи ушбу давр туфайли баъзи ҳолатлар узоқ муддатга ҳам қолдириб юборилиши мумкин».

Моделлаштириш натижаларига кўра, 10 000 одамдан тахминан 101 кишида 14 кунлик карантиндан кейин қўйиб юборилгандан сўнг аломатлар пайдо бўлади. Бу барча юқтирилганларнинг тахминан бир фоизига тенг.

Олимларнинг фикрига кўра, COVID-19 учун инкубация даври атипик зотилжам қўзғатувчи SARS-CoV билан бир хил. 2013 йилда пайдо бўлган, Яқин Шарқ нафас олиш синдроми деб аталувчи MERS-CoV коронавируси ўртача беш кундан етти кунгача инкубация даврига эга.

Шу билан бирга, янги коронавируснинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг яширин даври - юқумли касалликнинг бошланишигача бўлган вақт - инкубация даврига қараганда қисқароқ бўлиши мумкин. Яъни, юқтирган одам ҳатто касаллик аломатлари кўринмаётган бўлса ҳам бошқалар учун хавфли бўлади,

Муаллифларнинг билдиришича, COVID-19’нинг инкубация даври ҳақидаги янгиланган маълумотлар вирусологларга эпидемиянинг тарқалиш динамикасини баҳолашда ёрдам беради ва шифокорларга карантин ҳамда бошқа назорат чораларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга имкон яратади.

Олимларнинг фикрига кўра, хавфли касаллик тарқалишини секинлаштиришнинг энг самарали чораси - беморлар ва потенциал ташувчиларни изоляция қилиш. Бунинг олдини олишнинг асосий усули сифатида эса қўлларини 20 сония давомида совунлаб, яхшилаб ювиб ташлаш тавсия қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 89
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 137
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар