«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:29
ЎЗO‘Z

Путин G20 давлатларига савдо урушлари ва халқаро санкциялардан воз кечишни таклиф қилди

27 мар, 14:47 3 850 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин G20 давлатларига савдо урушлари ва халқаро санкциялардан воз кечишни таклиф қилди Фото: Россия президенти матбуот хизмати
Россия президенти Владимир Путин коронавирус пандемияси муносабати билан чақирилган G20’нинг фавқулодда саммитида дори-дармон, озиқ-овқат, асбоб-ускуналар ва технологияларни ўзаро етказиб бериш учун савдо урушлари ва халқаро санкциялардан воз кечишни таклиф қилди. Бу ҳақда Meduza'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

«Биз биринчи навбатдаги зарур товарларни чеклашга, шунингдек, уларни сотиб олиш учун молиявий транзакция чекловига якдилликда мораторий жорий этишимиз керак», — деган Путин.

У, шунингдек, Халқаро валюта фонди қошида пандемиядан азият чеккан мамлакатларга молиявий ёрдам бериш учун махсус жамғарма ташкил этишни таклиф қилди.

Қайд этилишича, G20 саммити видеоалоқа шаклида ўтказилган. Саммит натижалари бўйича қўшма баёнот қабул қилинган бўлиб, «Катта йигирматалик» давлатлари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозни ечиш учун 5 триллион АҚШ доллари ажратишга келишган.

«Афтидан, коронавирус пандемияси билан боғлиқ муаммолар 2008—2009 йиллардаги молиявий инқироздан ҳам кучлироқ зарбаларга олиб келиши мумкин, савдо можаролари ва санкциялар эса рецессияни кучайтиради», — деган Путин.

Биринчи навбатдаги зарур товарларга озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Россияда 2014 йилдан буён озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга тақиқ ўрнатилган.

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева 2020 йилда жаҳон иқтисодиётини 2008 йилдагидан ҳам оғирроқ рецессия кутаётганини, коронавирус оқибатида қийинчиликларга, асосан, ривожланаётган давлатлар дуч келиши кутилаётганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Россияда бир суткада коронавирусга чалинганлар сони рекорд даражада кўпайди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 25 март ҳолатига кўра, 658 кишига етган. Бутун дунё бўйлаб коронавирус қурбонлари 24 минг кишидан ошиб кетди. Касалликни юқтириб олганлар сони эса 531,7 минг кишидан ошган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар