«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:05
ЎЗO‘Z

Коронавирус пандемиясининг глобал иқтисодиётга таъсири

26 мар, 22:33 4 923 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус пандемиясининг глобал иқтисодиётга таъсири S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра Коронавирус пандемиясининг жахон иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишига ва бу ҳолат глобал иқтисодий инқирозни келтириб чиқариши прогноз қилинмоқда.

2020 йил бошидан жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 1-1.5% ни ташкил қилди. Коронавирус пандемияси шароитида ривожланган давлатлар глобал иқтисодий ўсиш суръатларида пасайиш кузатилди.

Хитой ҳукумати томонидан 16 март куни эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, мамлакатда 2020 йилнинг дастлабки икки ойида саноат ишлаб чиқаришининг пасайиши сўнгги 30 йил давомида кузатилган энг салбий кўрсаткич бўлди. Январь-февраль ойларида саноат ишлаб чиқариши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,5 % га пасайган. Ушбу иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиши кутилганидан ҳам ёмон бўлди, жумладан, савдо соҳасида 20,5 % га, асосий капиталга инвестициялар эса 24,5 % га пасайган. Шунингдек, Хитойдан экспорт қилиш ҳажми январь-февраль ойларида 17,2 %га камайган.

АҚШ Федерал Резерв Тизими (ФРТ) қайта молиялаш ставкасини 15 март куни 0.25% гача пасайтирди. АҚШда қайта молиялаш ставкасини бу даражада пасайиши фақат 2008 йилнинг декабрида юз берган. 2008 йилги глобал молиявий инқирознинг авж пайтида, ФРТ ўз тарихида илк бор қайта молиялаш ставкасини 0-0.25% гача туширган эди.

Бундан ташқари, ФРТ мамлакат иқтисодиётини коронавирус пандемияси таъсиридан ҳимоя қилиш учун бир қатор қўшимча чораларни ҳам эълон қилди. ФРТнинг фонд бозорларини рағбатлантиришга қаратилган чораларига қарамай, ФРТ қарори эълон қилинган куннинг эртаси куни, АҚШ фонд бозорида актив ва индекслар нархлари кескин пасайди. Ушбу индексларнинг қиймати қарийб 30% га пасайиб, сўнгги 3 йил ичида энг паст кўрсаткичларга тушиб кетди.

Осиё давлатлари биржалари ҳам коронавирусдан кўпроқ зарар кўрди. Хусусан, Жанубий Кореянинг 200 та энг йирик компанияларнинг акцияларидан ташкил топган KOSPI 200 индекси эса сўнгги 10 йиллик минимум даражасига тушиб кетди.

Шунингдек Европа мамлакатлари Франция, Буюк Британия, Германия фонд биржалари ҳам коронавирус пандемияси таъсиридан зарар кўрди.

Бутун дунёда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Коронавирус пандемиясини глобал иқтисодиётга ва молиявий бозорларга таъсирини барқарорлаштириш учун бир қанча дастурлар ишлаб чиқилиб жорий этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 19 март куни Европа Марказий банки (ЕМБ) Коронавирус пандемияси туфайли молия бозорларда вужудга келган вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Pandemic Emergency Purchase Programme деб номланган дастурни эълон қилди. Ушбу дастур фонд бозори иштирокчиларидан умумий 750 миллиард евро миқдорида давлат ва корпоратив облигацияларини сотиб олишни кўзда тутади. Европа Марказий банки маълумотига кўра, ушбу чоралар Европа молиявий бозорларидаги вазиятни барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Глобал иқтисодий тикланиш
Oxford Economics тадқиқот маркази экспертларининг фикрига кўра, коронавирус пандемияси қаттиқ назорат остига олинганидан сўнг глобал иқтисодий тикланиш жараёни бошланиши мумкин. Экспертлар қисқа муддатли эпидемияларнинг глобал иқтисодий ўсишга таъсирини таҳлил қилиш натижасида бу хулосага келишган. Масалан 2003 йилдаги SARS атипик пневмонияси ва 2009 йилдаги чўчқа гриппи пандемиясининг оқибатлари ўрганилган.

Экспертлар пандемиянинг салбий таъсиридан сўнг глобал иқтисодий тикланишнинг тез ва кенг босқичи бошланади деган хулосага келишди.

Д Анварова,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат
тадқиқот институти масъул ходими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 96
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 102
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 94
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар