«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 31 2020, 11:31
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 63853 киши карантинда сақланмоқда

26 мар, 15:53 1 090 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 63853 киши карантинда сақланмоқда 27 февралдан 26 мартга қадар Ўзбекистонга хориждан келган 850 798 нафар фуқаро чегара хизмати ва тиббиёт ходимлари билан биргаликда кўрикдан ўтказилди, деб маълум қилди Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

Тиббий кўрик давомида эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан келган 85 784 нафар шахс аниқланиб, яшаш манзили бўйича 14 кунлик тиббий кузатувга юборилган.

Бугунги кунда карантинга олинганларнинг 21 931 нафари ССВнинг хулосаси асосида тиббий кузатувдан чиқарилган, 63 853 нафари айни пайтда карантинда қолмоқда.
Тиббий кузатувдаги шахслардан 13 753 нафари шифохонада, 50 100 нафари уй шароитида сақланмоқда.

Уй шароитида карантин ўтаётган фуқаролар белгиланган қоидаларга риоя қилишлари, карантин тартибини бузиб ташқарига чиқишларининг олдини олиш мақсадида ҳар бир уйга бир нафардан, жами 9564 нафар профилактика инспектори бириктирилган.

Махсус ажратилган даволаш муассасаларида «умумий карантин»да сақланаётган, тиббий кузатувдаги шахсларнинг белгиланган қоидаларга риоя қилишлари, карантин тартибларини бузиб ташқарига чиқишларининг олдини олиш мақсадида, ушбу масканлар Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳамда Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқловга олинган.

Ҳозиргача 18та авиа ва 14та темир йўл рейслари орқали хорижий мамлакатларда бўлган 7194 нафар ўзбекистонлик мамлакатга олиб келиниб, тўлиқ карантинга олинган. Улар 36та тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Коронавирус инфекцияси асосан Тошкент шаҳри ҳудудида аниқланганини инобатга олиб, инфекция республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириб келиши тўхтатилди.

Бунинг учун республика бошқа ҳудудларида 2018 йил май ойида фаолияти тўхтатилган 17та ЙПХ масканининг ҳамда 8та блок ва тўсиқ постларнинг фаолияти вақтинча тикланди.

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 6та ЙПХ маскани, 14та блок ва тўсиқ постларда ҳамда Тошкент вилоятининг шаҳар билан чегара ҳудуларидаги 10та блок ва тўсиқ постларда ходимларнинг хизмат фаолияти кучайтирилган.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳудудидан автотранспорт воситаларининг Тошкент шаҳрига кириб келиши мумкин бўлган 61та айланма йўллар аниқланиб, ушбу йўллар ёпилиш чоралари кўрилди.

Республика бўйича жами 46та ЙПХ маскани, 41та блок ва тўсиқ постларда хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти кучайтирилди. Уларга ички ишлар органлари, Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ходимлари хизматга жалб этилмоқда.

Барча постларга Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг ходимлари жалб этилиб, транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ишлари йўлга қўйилган ҳамда Тошкент шаҳрига кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси вилоятда қанча одам уй карантинига олингани маълум бўлди 24 мар, 00:26
  • Тошкент вилоятида коронавирус аниқланган фуқаролар сони 9 нафарни ташкил этди 23 мар, 18:10
  • Карантин ҳудудларидан бирида ҳамшира бемордан вирус юқтириб олгани маълум бўлди 23 мар, 17:45
  • «Карантиндан қочганлар оила аъзоларини хавфга қўйдилар» – ИИВ 23 мар, 06:28
  • Коронавирус тасдиқланган илк ўзбекистонлик ҳақида қўшимча маълумот берилди 15 мар, 20:55
  • Марказий штаб: Хитойдан келган 724 фуқаро тиббий кузатувда, 2200га яқин кишида кузатув якунланди 07 фев, 09:48
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Агар совринни бой берсак, у ҳолда барчасига мана шу икки аҳмоқ сабабчи бўлади» — ван Перси Фергюсоннинг иш услуби ҳақида гапирди 31 мар, 11:24 0
  • Россияда коронавирусга қарши кураш учун 3 турдаги дори ишлаб чиқилгани маълум қилинди 31 мар, 11:11 0
  • Карантин қоидалари энг кўп бузилаётган ҳудудлар маълум бўлди 31 мар, 10:59 0
  • Дилноза Кубаева коронавирус ҳақида: «Бу бир синов. Ундан қай даражада ўтишимиз ўзимизга боғлиқ» 31 мар, 10:50 0
  • Коронавирусни юқтирган аёл бошида нималарни ҳис қилганини ҳикоя қилиб берди 31 мар, 10:47 0
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 158тага етди 31 мар, 10:37 3
  • У бўрини «бу – онам» дерди. Устюртда топилган «Маугли»нинг сирли тақдири 31 мар, 10:30 6
  • Ўзбекистонда 4 мингга яқин кўнгилли COVID-19 билан курашиш истагини билдирди 31 мар, 10:10 3
  • Дунёда коронавируснинг тарқалишидан даромад кўрган компания номи ошкор қилинди 31 мар, 09:49 269
  • Австралияда Наггет лақабли ит карантиндаги қизчалар учун почтачи вазифасини ўтади 31 мар, 09:30 43
  • Қирғизистонда ҳам ёшлар тўйни онлайн ўтказди (видео) 31 мар, 09:10 217
  • Коронавирус: Ўзбекистон ва жаҳондаги вазият, 31 март (инфографика) 31 мар, 08:48 458
  • Бўлимлар