«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:23
ЎЗO‘Z

“Марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда ов қуроли ва патронлар фош этилди

26 мар, 12:30 3 597 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда ов қуроли ва патронлар фош этилди Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ургут туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.З.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Мазкур тадбирда гиёҳвандлик ва портловчи моддаларни қидириб топишга мўлжалланган “Зевс” ва “Дагги” лақабли хизмат итлари ёрдамидан ҳам самарали фойдаланилди.

Натижада, ушбу шахснинг хонадонида 5 дона целофан пакетларга солинган, вазни 810,06 грамм бўлган, яшил рангли ўткир хидли “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, шунингдек, рухсатнома муддати ўтган 1 дона “ТОЗ” русумли 12 калибрли қўшотар ов қуроли, 27 дона бўш 12 калибрли гильзалар ва ҳужжатлари бўлмаган 6 дона кичик калибрли ўқ отиш қуроли учун мўлжалланган патронлар сақланаётгани фош этилди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро С.З.нинг Самарқанд шаҳридаги хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилади. Хонадондан 1 дона полиэтилен пакет ичига солинган вазни 4,6 грамм бўлган яшил рангли ўткир ҳидли “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.

Тадбир натижасида, жами вазни 814,66 грамм бўлган “марихуана” гиёхвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар