«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:36
ЎЗO‘Z

Янги Зеландиядаги масжидларда 51 кишини ўлдирган жиноятчи ўз айбини тан олди

26 мар, 10:07 3 641 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги Зеландиядаги масжидларда 51 кишини ўлдирган жиноятчи ўз айбини тан олди Фото: AP
Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳридаги масжидларда теракт содир этишда айбланган австралиялик Брентон Таррант 51 кишини ўлдиришда айбини тан олди. Бунгача у ўз айбини тан олишдан бош тортиб келаётганди. Бу ҳақда New Zealand Herald нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 ёшли Таррант Крайстчёрч суди йиғилишида видеоалоқа орқали шаҳардаги иккита масжидда содир этган отишмада 51 кишини ўлдирганликдаги ва 40 та суиқасддаги айбини тан олган.

Айбланувчи 2019 йил 15 март куни Крайстчёрчдаги Линвуд Масжид ва Ал-Нур масжидларига бостириб кириб, у ердаги одамларни ўққа тута бошлаган. Бунинг оқибатида 51 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин одам яраланган.

Таррант масжидлардан бирига ҳужумни видеога олиб, уни Facebook’да жонли тарзда трансляция қилган. У ҳужумни содир этишдан олдин ижтимоий тармоқларда миллатчилик руҳидаги манифест эълон қилиб, унда мусулмон давлатлардан Европага ва бошқа инглиззабон давлатларга миграцияга қарши эканини баён қилган.

Отишмадан кейин полиция терактлар содир этилган масжидларда бир нечта қўлбола портловчи қурилмаларни аниқлаб, уларни зарарсизлантирган.
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ҳужумларни теракт деб атаган.

2019 йил майида Таррантга террорчилик айблови илгари сурилган. Дастлаб у ўз айбини тан олишдан бош тортиб келган. Унинг иши бўйича суд жараёни 4 майда бошланиши режалаштирилган.
Крайстчёрч, масжид, Брентон Таррант




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 107
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 289
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 451
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар