«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:39
ЎЗO‘Z

Адвокатлар норозилигага сабаб бўлаётган қонунга прокуроратура муносабат билдирди

25 мар, 22:06 3 097 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адвокатлар норозилигага сабаб бўлаётган қонунга прокуроратура муносабат билдирди Олий Мажлис Сенати томонида «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига киритилган ўзгартириш адвокатларнинг кескин норозилига сабаб бўлди.

Айни ўзгартиришни «халкаро ҳуқуқ меъёрларига зид ҳисобланиб», «миллий қонунчилигимиз обрўсига путур етказади», дея талқин қилаётган соҳа вакиллари ҳам йўқ эмас.
Бош прокуратура вазиятга муносабат билдирар экан, айтилаётган хавотирлар, талқинлар ўринсиз ва асоссизлигига урғу берди.

Маҳкама матбуот хизмати тарқатган баёнотга кўра, шу пайтга қадар ҳам 1998 йилда қабул қилинган «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ адвокатнинг телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, унинг почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш каби тезкор-қидирув тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг санкцияси билан амалга оширилиб келинмоқда.

Сенат маъқуллаган Қонунга асосан киритилган ўзгартиришлар эса, «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасини «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирмоқда, холос.

Яъни, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига кўра, тезкор-қидирув тадбирларининг турларига телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитишдан ташқари, почта, курьерлик жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш ҳам киради.

Ўз навбатида, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асослар қонунда белгиланган. Жиноятларни тайёрлаш, содир этиш аломатлари тўғрисида, шунингдек жиноятларни тайёрлашга ёки содир этишга дахлдор шахслар ҳақида аён бўлиб қолган маълумотлар шулар жумласидандир.

Мазкур маълумотлардан бирининг аниқлангани эса, шахснинг ҳуқуқий мақомидан қатъи назар, унга нисбатан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асос бўлади.

Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган ўзгартишлар адвокатларнинг дахлсизлигига бирон-бир жиҳатдан таҳдид қилмайди, уларнинг қонуний фаолиятига ҳеч қандай тўсқинликни вужудга келтирмайди.

Айни пайтда, Бош прокуратура манфаатдор идора сифатида адвокатларнинг мақомини кучайтириш, уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, суд процессларида адвокат ва прокурор тенглигини амалда таъминлаш бўйича сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга ўз ҳиссасини қўшиб бораверади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 0
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар