«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:59
ЎЗO‘Z

Олий таълим муассасалари ёзги таътилга чиқадими?

25 мар, 20:09 3 661 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий таълим муассасалари ёзги таътилга чиқадими? Ўзбекистон ҳукумати махсус комиссияси қарори билан олий таълим муассасаларида анъанавий ўқиш амалиёти тўхтатилган, шунингдек, айрим профессор-ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқарилган. Карантин якуни билан, қолдирилган ўқиш юкламаси мос равишда ёзги таътил билан алмашиши мумкин, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Карантин сабаб ёздаги таътил муддати қисқариши табиий, унинг муддати карантин сабабли берилган таътилнинг қанча вақт давом этишига боғлиқ. Ҳозир навбатдан ташқари таътил неча кунга чўзилишидан қатъи назар, биз талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришларига имконият яратиб беряпмиз», – дея маълумот берган олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Улуғбек Бегимқулов.

Вазир ўринбосарининг таъкидича, 23 мартдан бошлаб, ҳудудлардаги ОТМ профессор-ўқитувчи ва ходимларининг аксарият қисми белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилади, қолган ходимларнинг фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади.

Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ОТМ ўқитувчисининг айтишича, ходимлар ёзги меҳнат таътили ҳисобидан режадан ташқари таътилга чиқарилмоқда. Табиийки, ёзги таътил даврида ходимлар ҳақсиз дам олишга чиқарилиши мумкин. Ушбу масалага вазирлик ойдинлик киритди.

«Аввало, карантин ҳолати қанча давом этишини айтиш қийин. Шунга қарамай, ОТМда қолдирилган юкламани режага кўра қоплаш учун ёз ойида ўқиш ташкил этилиши мумкин. Табиийки, ўқитувчилар ишга жалб этилади. Мантиқан, ҳозирги таътил муддатдан олдин ўталмоқда, ўқиш эса кейинга сурилмоқда», – дейилади расмий хабарда.

Англашиладики, профессор-ўқитувчилар карантин туфайли иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда таътилга чиқарилиши билан бирга, ёз даврида ҳақ тўланадиган ўз иш фаолиятига жалб этилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар