«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:47
ЎЗO‘Z

Коронавирус кўланкаси: тобутсозлар тобут ясашга, гўрковлар қабр ковлашга улгурмаётир

25 мар, 18:30 6 037 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус кўланкаси: тобутсозлар тобут ясашга, гўрковлар қабр ковлашга улгурмаётир Фото: Jilla Dastmalchi
Коронавирус насроний олами дафн маросимларини ҳам ўзгартириб юборди.
Covid-19 инфекциясидан вафот этганлар олдига на яқинлари, на дўстлари қўйилмоқда. Шифокорларга кўра, вирус вафот этган бемордан бошқаларга юқмайди, аммо у марҳумнинг кийимида бир неча соат яшайди. Шу боис ундан вафот этганларнинг жасади зудлик билан герметик мато билан ўралмоқда.

Насронийлик одатига кўра, вафот этган инсон кўркам либосларда сўнгги йўлга кузатилади. Кўпинча майитнинг сочи турмакланиб, макияж ҳам қилинади. Аммо айни пайтда вирус хавфи боис майитлар шифохона жомасида шошилинч равишда дафн этилмоқда. Гоҳида эса жасадлар крематорийда ёқилмоқда.

Насронийлар тобутга оилавий ёдгорлик ва суратларни ҳам қўшиб кўмишга одатланган. Аммо эпидемия авж олган бир пайтда тобутга оилавий ёдгорликларни қўйиш ҳам тақиқланди.

Бутун дунёда ваҳима уйғотган коронавирус вабоси оилаларни вафот этган яқинларини сўнгги йўлга кузатиш имконидан ҳам маҳрум этмоқда. Азадорларга яқинининг тобути сурати юборилмоқда, холос.

Фото: AP
Коронавирус ўчоғига айланган Италияда ушбу офатдан кунига юзлаб одам ўлим топмоқда. Фавқулодда ҳолат сабаб Рим ҳукумати мисли кўрилмаган тақиқ жорий этишга мажбур бўлди: мамлакатда дафн маросими ўтказиш ман этилди.

Дафн билан шуғулланувчи масъуллар тобутни машинада черковга келтиради. Руҳоний ошиғич равишда дафн дуоларини ўқийди. Аммо бу жараён бир неча дақиқа давом этади, холос. Аввало, вирусдан вафот этган шахсни тезроқ қабрга қўйиш керак. Қолаверса, майитлар жуда кўп, уларнинг ҳар бирига рисоладагидек дуо ўқишга вақт йўқ.

Фото: Reuters
Италиядаги дафн хизматлари тизими жуда катта босим остида ишламоқда. Мамлакат бўйича вирусдан вафот этганлар сони 6800 дан ошди. Шимолий музофотлар шифохоналаридаги ўликхоналар тўлиб кетган. Гўрковлар эса қабр ковлашга улгурмаётир. Айрим ҳудудларда тобутлар кўпайиб кетганидан уларни ташиш учун ҳарбий машиналар жалб этилган.

Дафн хизмати ходимлари махсус ҳимоя либосларида фаолият юритмоқда. Аммо бу кетишда улар ҳимоя воситалари тақчиллиги билан юзма-юз келиши ҳеч гап эмас.

Манба: Xabar.uz
насроний олами, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 0
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 108
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 153
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 773
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар