«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:13
ЎЗO‘Z

Шоҳжаҳон Эргашев машҳур промоутерлик компанияси билан шартнома имзолайдими?

25 мар, 16:00 2 584 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоҳжаҳон Эргашев машҳур промоутерлик компанияси билан шартнома имзолайдими? Хабарингиз бор, бир неча кун аввал профессионал боксда мағлубиятсиз одимини давом эттираётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев катта лойиҳага қўл ургани ҳақида яъни, ўзининг "Shohjahon Promotions" промоутерлик компаниясига асос солганлиги борасида хабар берган эдик.

Биз боксчимиз билан боғланиб, ушбу лойиҳага оид бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.
Қуйида ушбу қисқача суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Промоутерлик компаниянгиз фақат боксга ихтисослашганми ёки бошқа яккакураш турлари ҳам режага киритилганми?
- Ассалому алайкум. Йўқ. Фақат боксчилар билан ишлашни мақсад қилганмиз. Ҳозирча бошқа спорт турлари режамиздан ўрин олмаган.

- Энди бевосита ўзингизни жангларингизни ҳам ушбу компаниянгиз ташкил қиладими... “Salita Promotions” билан ҳамкорликчи?
- Албатта, ўзимнинг жангларимда ҳам "Shohjahon Promotions"нинг ўрни бўлади. Қайсидир маънода промоутерлик компаниямнинг жаҳон миқиёсида юқори даражага чиқиши, танилиши учун ҳам ҳамкор сифатида иштирок этади. Ҳозирда, “Salita Promotions” билан шартномамиз узилиш арафасида... Кўрамиз яқин кунларда бошқа промоутерлик компанияси билан иш бошлаймиз. Катта эҳтимол билан “Top Rank” бўлиши мумкин. Агар, “Top Rank” томонидан жангларим ташкил қилинган тақдирда ҳам промоутерлик компаниямизнинг бевосита ўз хиссаси бўлади.

- Компания асосан эътиборини ўзбек спортчиларига қаратадими ёки географик худуд кенгроқ бўладими?
- Тўғриси, бутун дунё спортчилари билан ишламоқчиман. Айни дамда ўзбекистонлик боксчиларим бор. 7-8 нафарлари билан ҳозирда тайёргарлик ишларини олиб бормоқдамиз. Ойнинг охирида улар ўз жангларини ўтказишлари керак эди. Лекин барчага маълумки, коронавирус туфайли жанглар, шоулар тўхтатилди. Насиб бўлса, тез орада ҳорижлик боксчилар ҳам сафимизга қўшилади.

- Асосий мақсадингиз мижозларингизни нолдан бошлаб олиб чиқишми ёки таниқли боксчилар билан ҳам ҳамкорлик қиласизми?
- Энди, нолдан бошлаб олиб чиқиш профессионал боксда жуда қийин бўлади. Албатта, промоутерлик компаниямиз жаҳонда кучли даражага чиқа олса, таниқли боксчилар билан ҳам ишлаш истагидамиз. Бу ишни энди бошладик. Яратганни ўзи қўллаб-қувватлаб турса, аста-секин барчасига эришамиз. Ҳозирча, Ўзбекистон ва Россия чемпионлари билан ишлашни бошлаймиз.

- Агар, сир бўлмаса, илк мижозларингиз ҳақида маълумот бера оласизми?
- Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, ўзбекистонлик ва Россия вакилларидан иборат 8 нафар мижозга эгамиз. Улар ҳақида тез орада алоҳида маълумот берамиз.

- Промоутерлик компаниянгиз томонидан ташкил этиладиган илк бокс оқшомини қаерда ўтказиш ниятидасиз?
Ўзбекистон ва Москва, тўғрироқ айтганда Россия ҳудудларида ўтказиш ниятидамиз. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардимки, "Shohjahon Promotions" ташкил қиладиган илк жанг кечасини шунчаки эмас, аксинча жаҳон талабларига жавоб бера оладиган даражада ўтказамиз. Бу борада ишларни бошлаганмиз. Насиб қилиб, коронавирус балоси даф бўлса, бу режаларни амалга оширамиз.

Аҳмадбек Эшматов




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 344
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 211
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 340
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 355
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 776
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар