«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 23:38
ЎЗO‘Z

Прокурор адвокатларнинг телефонини эшитишга санкция бериши мумкин. Адвокатлар бундан кескин норози

25 мар, 13:05 2 664 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Прокурор адвокатларнинг телефонини эшитишга санкция бериши мумкин. Адвокатлар бундан кескин норози Кеча талотўпда, умуман, карантинга оид турли хабарлар фонида Сенат жуда бир муҳим қонунни маъқуллади.

Яъни «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритишга биноан, прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш белгиланаётган экан.

Ўзбекистон қонунчилигининг энг катта муаммоларидан бири энг муҳим қонун ҳужжатлар депутатлар ёки умуман, бетарафлар томонидан эмас, балки бевосита қонундан манфаатдор идора томонидан ёзилишидир. Солиқ кодекси солиқчилар, Божхона кодекси божхоначилар, адвокатларга оид қонунлар ё адлия ёки прокурорлар томонидан ёзилади. Мамлакатда «хабеас корпус» институти кенгайтирилаётган ёки шунга ҳаракат кетаётган бир пайтда адвокатлар билан боғлиқ процедурани прокурор розилиги билан амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров ушбу ўзгартиш бўйича ўзининг кескин эътирозини билдирибди. «Бугун Сенат томонидан маъқулланган, адвокатлик фаолиятимизга тегишли ўзгаришларга менинг ҳам қатъий эътирозим борлигини билдираман. Бу ҳолатдан, адвокат ва Адвокатлар палатаси раиси сифатида — норозиман. Қонун ҳужжатларида, адвокатларга тегишли қонун ҳужжатлари лойиҳаси, Адвокатлар палатаси Раиси томонидан имзоланиши (розилик олиниши) белгиланган. Бирок, қонунчиларимиз томонидан бу тартибга риоя қилинмади. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров, юқорида эсланган қонун лойиҳасига имзо (виза) қўймаган», дейилади палата раисининг баёнотида.

Президент адвокат прокурор билан тенг бўлсин, суд тизими ҳақиқий тортишув принципи асосида ишласин, деб куюниб юрган пайтда қонунчиларимиз бу жараёнга нафақат суднинг иштирокини кўзда тутишмади, балки амалдаги тартибдан ҳам қуйироқ, аниқроғи осонроқ механизмни йўлга қўйишмоқчи. Илгари ҳеч қурса бу санкцияни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар бериши мумкин эди. Кулгули тарафи бу ўзгартиш «Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деб номланган қонун билан жорий этилаяпти.

Бизга мустақил суд керак. Бизга мустақил оммавий ахборот воситалари керак. Бизга мустақил адвокатлар керак. Юқоридаги «керак»ларни ҳаётга жорий этиш учун бизга мустақил парламент керак. Улар эса қонунни кўз юмиб ўтказиш билан овора.

«Davletovuz» каналидан олинди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 0
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 0
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 59
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 158
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 59
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 0
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 0
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 0
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 5
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 58
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 103
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 48
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 76
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 194
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 153
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 66
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 333
  • Бўлимлар