«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 31 2020, 17:08
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун тест тизими ишлаб чиқилди

24 мар, 23:30 1 838 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун тест тизими ишлаб чиқилди Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Инновация вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази олимлари коронавирусни аниқлаш учун тест системасини ишлаб чиқиш устида ишлар олиб боришмоқда. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, олимлар инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг топшириғига биноан, бундан тахминан бир ой олдин вируснинг бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани, вируснинг Ўзбекистонга ҳам кириб келиш хавфи мавжудлигини инобатга олган ҳолда тест системасини ишлаб чиқиш устида иш бошлаганди.

Айни пайтжа марказнинг биотехнологлари томонидан COVID-19 коронавирусини аниқлаш бўйича тест системаси ишлаб чиқилди. Тест системаси COVID-19 вируси геномининг уч участкасининг ПЦР усулидаги таҳлилга асосланган ва бу ўзбек олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест системасининг хусусияти бўлиб, ҳозирги кунда хизматдаги мавжуд бўлган тестлар фақат бир участка таҳлилига асосланган.

— Бизнинг тўпламимиз ЖССТ ҳамда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази тавсиялари асосида ишлаб чиқилди, — дейди ишлаб чиқарувчилардан бири, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев. — ЖССТ тавсияларига кўра, биринчи навбатда коронавирус тести асосий синов сифатида амалга оширилади ва кейин уни тасдиқлаш учун COVID-19 геномининг яна иккита қисмида тест ўтказилиши керак. Якуний босқич аниқланган штаммни тартиблашдан иборат, бу вируснинг мутация даражасини аниқлаш учун муҳимдир, чунки бошқа тез тарқаладиган вируслар туфайли COVID-19 вируси мутацияларга учрайди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Маҳаллий тест системасини яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган ижобий тест намуналари тезкор етказиб берилди.

— Кейинги босқичда тест тизимимизни рўйхатдан ўтказишимиз керак ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз мумкин бўлади, — дейди Илғор технологиялар маркази директори Шахло Турдиқулова. — Бизнинг марказимиз диагностика тест системаларини ишлаб чиқариш учун махсус участкасига эга. У ерда бизнинг стартапчиларимиздан бири —“Биотестлаб“ жамоаси ишлайди. Стартап ёш, лекин биз бундай ишлаб чиқаришда тажрибага эгамиз.

Маълум қилинишича, мазкур тест тизимининг афзаллиги унинг тезкорлигидадир. Касалликка ташхис қўйиш учун инсон димоғидан намуна олинади, негаки айнан унда катта қисмда вирус тўпланади. Сўнгра вирус РНКси олинади, ДНК шаклига ўтказилади ва ПЦР таҳлили амалга оширилади — бутун жараён тахминан 5-6 соат вақтни олади. Бу экспресс тест эмас, балки фақат махсус лабораторияларда фойдаланиш мумкин бўлган тўлақонли тест бўлади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия Ўзбекистонга COVID-19'ни аниқлаш бўйича тестлар етказиб берди 21 мар, 16:47
  • Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган восита сотиб олди 16 фев, 12:37
  • Россия Ўзбекистонга коронавирусни аниқловчи тест-ускуналарни юборди 04 фев, 06:30
  • “Абитуриент-2017” хизмати ёрдамида кириш тест имтиҳонлари натижаларини билиш мумкин 14 авг, 22:55
  • Ёшларни онлайн муҳитда ҳимоялашга қаратилган қўлланма ишлаб чиқилди 21 апр, 09:50
  • ТАТУда шахсни аниқлаш тизими яратилди 18 мая, 18:37
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC президенти Ҳабиб ва Тони ўртасидаги жанг 18 апрелда бўлиб ўтишини айтди 31 мар, 16:50 0
  • Жаҳонгир Қосимовнинг «Ибрат» тарихий фильми трейлери эълон қилинди (видео) 31 мар, 16:33 0
  • Тадбиркор манфаати МИБ ҳимоясида 31 мар, 16:22 0
  • Aмерикалик олимлар коронавирус ҳақидаги афсонани рад этди 31 мар, 16:05 5
  • Коронавирус инқирози капитализм пойдеворини яхшигина силкитиб ташлаяпти 31 мар, 15:45 146
  • Хитойдан 200 мингта тест-системаси сотиб олинди 31 мар, 15:25 251
  • Биолог: «Коронавирус салқин ҳаво ва намликни ёқтиради» 31 мар, 15:09 609
  • Роналдиньо Парагвай қамоқхонасида қандай яшаяпти? 31 мар, 15:00 662
  • Коронавирусга чалинган беморлар юртимизнинг қайси ҳудудларидан? 31 мар, 14:38 1 861
  • Скворцова коронавирусга қарши Россия препарати ҳақида гапирди 31 мар, 14:21 1 202
  • Испан гриппидан ва жаҳон урушидан омон чиққан 101 ёшли италиялик отахон коронавирусни ҳам енгди 31 мар, 14:02 767
  • Латвия ва Эрондан келтирилиб, Наманганда карантинга олинганлар ўз яшаш вилоятларига кузатилди 31 мар, 13:45 477
  • Бўлимлар