«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 02:37
ЎЗO‘Z

Токио олимпиадаси кейинги йилга қолдирилди

24 мар, 21:31 2 693 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Токио олимпиадаси кейинги йилга қолдирилди Ўйинлар бошланишига 122 кун қолаётган эди. ©️ BBC Sport
2020 йил 24 июлдан 9 августга қадар ўтиши керак бўлган Токио олимпиадаси кейинги йилга қолдирилди.
Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) матбуот котиби бу борада шундай изоҳ берди: “Халқаро Олимпия Қўмитаси Япония ҳукумати, Токио 2020 Олимпиадасини ташкиллаштирувчи қўмита ва ХОҚ ижроия кенгашининг ўзаро муҳокамаларидан сўнг ўйинларнинг кейинга қолдирилиши ва бу борада ўзаро алоқада бўлиб туришини эълон қилди”.

Душанба куни кечқурун АҚШ Олимпия қўмитаси “ўйинларнинг кечиктирилиши муқаррар” деб айтган, Канада ва Норвегия эса агар олимпиада ўйинлари кейинга қолдирилмаса, ўз спортчиларини Японияга юбормаслигини маълум қилган эди.

Натижада Токио олимпиадаси ташкилотчилари коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазиятда ўйинларни бир йилга кечиктиришга қарор қилди.

Сешанба куни мухбирларга бу ҳақда интервю берган Япония Бош вазири Синзо Абе “Мен ХОҚ президенти Томас Бахга олимпиадани бир йилга қолдиришни таклиф қилдим. У бунга тўлиқ розилигини билдирди. Ўйинларнинг қолдирилиши спортчиларнинг мусобақада энг яхши ҳолатда қатнашиши, томошабинларнинг эса хавфсизлигини таъминлайди”, деди.

Бир йиллик кечиктириш Паралимпия ўйинларини ҳам ўз ичига олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 100
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 107
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 287
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 51
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар