«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:32
ЎЗO‘Z

Зидан, Каземиро, Алвесни ҳайратга солган ёш бразилиялик ҳақида

24 мар, 12:24 3 397 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зидан, Каземиро, Алвесни ҳайратга солган ёш бразилиялик ҳақида Бразилия матбуоти камтарингина "Петролина" жамоаси 19 ёшли футболчиси Глейссоннинг тарихини Сан-Паулу кубогидан олдин билиб олишди. Тўғри, унинг жамоаси барча ўйинларда мағлуб бўлди, бироқ Глейссон мухлисларнинг ёдида қолиб кетди. Ҳа, унинг ёшида барча футболчилар асосий таркибни, катта-катта орзулар қилиши табиий. "У жамоага содиқ йигит, ҳар бир машғулотда бор кучини бериб ишлайди. Ишонаман, у яқин йиллар ичида катта клубда ўйнайди", - деди унинг мураббийи Хигор Сезар.

Ҳақиқатдан ҳам Глейссон жуда меҳнаткаш. Ҳар куни тонг саҳар 5да туради ва дадаси ҳамда тоғасига дала меҳнатида ёрдамлашади. Умумий ҳисоблаганда Глейссон кунига 2000та кокос териб олади ва уни тозалаш учун кунига 40 реал (8 евро, 70 минг сўмга яқин) маош олади. Бу пулларни асосан у уйга ва ажрашган ота-онасига ишлатади. Онаси 3 болани тарбиялайди. "Бу ердаги иш оғир. Елкамда кокосли сумка. Отам, тоғам ва оиламга ёрдам бериш учун бу жойга келаман".

Ишини тугатганидан кейин Глейссон 12 километрни босиб ўтиб, машғулотга боради. Нима 12 километр ҳеч нима эмас, 10 дақиқалик йўл-ку, дейишингиз мумкин. Аммо у пул камлигидан автобусга ҳам ўтирмайди ва 30 градус иссиқда стадионга югуриб кетади.

Унинг отаси ҳам бир вақтлар футболчи бўлишни истаган, аммо ёшлигида қаттиқ жароҳат олганди. Шу боисдан у бутун умрини кокос йиғиш билан ўтказди. Глейссоннинг онаси эса узумзорда ишлайди. Оғир ҳаётни бола ўзгартиришни истайди: "Футболчи бўлишни ва оиламга ажойиб ҳаёт тақдим қилишни истайман. Мен барчани мана шу даладан олиб чиқиб кетаман".

Унинг ўйинларини кўрган Каземиро анчагина роҳатланган: "У юракдан ўйнамоқда. Бугун Зидан "Реал"нинг асосий футболчиси бўла олишини айтди".

Каземиро Глейсоннинг тарихини билиб олди ва унга видео мурожаат орқали ўз имзоси туширилган "Реал"нинг либосини жўнатди: "12, 15 ёки 20 километрни босиб ўтишингдан қатъи назар, орзуларинг сари интил!", - деди Каземиро ёш бразилияликка.


Глейссон буни кўриб кўзларидаги ёшини тия олмади.

"Барселона"нинг собиқ футболчиси Дани Алвес ҳам Глейссон каби Бразилиянинг Шимоли-Шарқий қисмида катта бўлган. У ҳам Глейссонга ўз имзоси бор либосини жўнатди: "Ўз ишини яхши кўрадиган инсонларни кўриш - менга фахр беради. Буни билишингни истайман. Биз Шимоли-Шарқий ҳудуд учун ўрнакмиз".

Манба:championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар