«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 04:09
ЎЗO‘Z

Умрадаги нохуш воқеа

24 мар, 08:00 8 367 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Умрадаги нохуш воқеа Муқаддас шаҳарларга борган одам дунёни унутиб, ибодат денгизига шўнғиб кетмоғи лозим. Юрган йўлингизда қадрдонлар, яқинлар ва қариндошларни эслаб, уларнинг ҳақига ҳам дуо қилаверасиз экан.

Зиёрат чоғида дилимдан шундай ўйлар, дуолар кечди.

Эй Аллоҳим, бизнинг бахтимизга мана шундай қалби осмон қадар кенг ва имон нури тўла инсонларни ўз паноҳингда асрагин! Кеч бўлсаям сўқир кўзимни очирганингга шукр. Муборак Каъбани кўзларимга кўрсатиб, соппа-соғ оёқларим ила тавоф эттирганингга шукр. Сафо ва Марва орасида саъй қилдирганингга шукр. Каъбатуллоҳда туриб барча юртдошларимни, айниқса аёлларимизни бир мартагина бўлса-да бу қутлуғ маконга зиёратда бўлишларини тиладим. Зора сўқир кўзларимиз очилиб, қалбимиз имон нури билан мунавварлашса, дину диёнатни чуқурроқ англаб етсак...

Каъба тавофида эдим, кимдир нимчамдан тортди. Орқамга қарасам, икки ёшгина қиз.
– Опа, ўзбекистонлигингизни билиб ушладим. Адашиб қолмайлик. Мунча одам кўп экан-ей.

Унга бир қарадим-у ибодатимни давом эттиравердим. Тўғриси ўша вақтда, ўша жойда бирор ортиқча саволга ихтиёрим ҳам вақтим ҳам йўқ эди.

Бир пайт нимчамдан тутганларнинг қаҳ-қаҳ уриб кулгани баралла эшитилди. “Мунча ғалати ҳамма чопади-я, тавба бирам кулгули” деган овозини эшитиб, бошимга қайноқ сув тўкилгандек вужудим ёниб кетди. Ўзимни зўрға тутиб:

– Астағфируллоҳ, бу нимаси, Аллоҳнинг уйида турибсизлар, уят-ей, қаерга келганингни биласанми ўзи, – деб узоқроққа кетдим.

Менга худди атрофда ибодатга машғул турфа миллат зиёратчиларнинг бу ҳолни кўриб, мен ва ҳалиги қизларни қўлини бигиз қилиб кўрсатаётгандек бўлиб кўринди. Кўзимдан ёш оқиб, йиғлашга тушдим. Ҳамроҳим Раҳимахон ҳам уларнинг бу орсизларча қилиғидан қўрқиб, тавба-тазурру қилиб йиғлашга тушди.

Шу куни роса тўйиб-тўйиб йиғладим. Исмини, қаерданлигини билмайман, лекин у икки ноинсоф аёл менинг юртдошимлигидан афсусландим. Не-не уламоларимизнинг мустабид замонда бу муқаддас жойларни бир кўришга зор бўлиб ўтганлари, умр бўйи устозлик қилган раҳматли отажонимнинг “ҳажга боролмадим, каъбатуллоҳни кўролмадим, тавоф этолмадим”, деган армонлари ёдимга келади.

Имом Бухорий, Марғилоний, Фарғонийлар авлодимиз деб кўкрак керганлар ҳаж ва умрадек умр сафарига борар экан, унинг нақадар муҳимлиги, қанчалик буюклигини билиб олишлари зарурга ўхшайди.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 306
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 162
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 280
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 55
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 85
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 473
  • Бўлимлар