«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:35
ЎЗO‘Z

«Сокол» лагери карантинидаги 2 кишида коронавирус аниқланди. У ерда Москвадан келган 500 га яқин ўзбекистонликлар бор

23 мар, 21:22 4 955 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Сокол» лагери карантинидаги 2 кишида коронавирус аниқланди. У ерда Москвадан келган 500 га яқин ўзбекистонликлар бор Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган фуқаролар сони 23 март куни 9 нафарни ташкил этгани хабар берилган эди. Вилоят ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур вирус билан касалланганларнинг икки нафари «Сокол» лагерида карантинда сақланаётгани аниқланди.

Аввалроқ Москвадан Тошкентга етиб келган 500 га яқин ўзбекистонликлар Бўстонлиқ тумани «Қизилсув» маҳалласи «Сокол» спорт-соғломлаштириш марказига 14 кунга карантинга олингани, бироқ фуқаролар ушбу муассасада шароитлар йўқлигидан шикоят қилгани ҳақида хабар берилган эди.

«Сокол» оромгоҳи директорининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Мадина Расулова ушбу лагер болалар соғломлаштириш оромгоҳи эканлиги, у ерда ёзда дам олиниши ва бирор марта қишда ишламаганини билдирган.

Тошкент вилояти маъмурияти эса «Сокол» оромгоҳида карантинда сақланаётган фуқароларнинг муаммоларини энг қисқа вақт ичида ҳал этишга ваъда берган.

Ушбу лагерда карантинда сақланаётган Тошкентдаги оқшом либослари дўкони эгаси, тадбиркор Юлдуз Мавлонова эса биринчи кеча бир оз қийин ўтгани, лекин ҳозир ҳамма шароитлар қилиб берилганини айтганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 46 нафарга етган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар