«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:48
ЎЗO‘Z

Хитойлик экспертлар коронавирусга қарши курашдаги самарали чораларни маълум қилди

23 мар, 20:54 4 251 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойлик экспертлар коронавирусга қарши курашдаги самарали чораларни маълум қилди Айни вақтда Хитойда эпидемик вазият нафақат яхшилангани, балки ҳукумат унинг устидан ғалаба қозонди, деб эътироф этилмоқда.

Эпидемия бошланган вақтдаги энг таъсирли чора — профилактика, яъни зарарланганларни аниқлаш ва улар билан мулоқотда бўлганларнинг барчасини ўз вақтида изоляция қилиш, дейди ХХР соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси олий эксперт комиссияси бошлиғи академик Чжун Наньшань. Коронавирус зотилжамининг ўзига хослиги шундаки, дастлабки симптомларга қадар бемор бошқаларни ҳам зарарлаши мумкин. Шунинг учун у билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси текширилиши лозим.

"Мен айрим мамлакатларнинг фақат беморлардангина таҳлил олиш усулига қўшилмайман. Хориждан келганларнинг барчасидан нуклеин кислотасига тест олиш керак, пробани эса танглайдан эмас, бурундан олган маъқул", — дейди Чжун Наньшань.

"Хитойда умумий тусдаги номедикамент чоралар қўлланилди, яъни изоляция, тиббий кузатув, мулоқотни чеклаш ва шахсий ҳимоя воситалари. Бу инфекция тарқалишини тўхтатиш, касалланишнинг ўсишини синдириш имконини берди. Бошқа мамлакатлар ҳам шундай йўл тутиши керак. Қанча тез бўлса, шунча яхши", — дейди ХХР соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси коронавирусга қарши курашиш бўйича эксперт комиссияси раҳбари Лян Ваньнянь.

Транспортга алоҳида эътибор қаратиш даркор, деб эслатади Хубэй провинциясининг микрорайонлар миқёсида эпидемиологияга қарши курашиш бўйича эксперт гуруҳи раҳбари У Хао. Йўловчилар оқими ва вагонлар тирбандлигини пасайтириш учун Пекин метрополитени смартфон иловаси орқали эрталаб метрода юриш учун ариза бериш тизимини жорий этди. Касалхона ва тураржой масканлари яқинидаги барча станциялар кислород етказиб бериш тизими билан таъминланди. Платформалар, тоннеллар ва вентиляция иншоотлари бир суткада бир неча марта дезинфекция қилинмоқда.

Академик Чжун Наньшаннинг сўзларига кўра, мамлакатда зудлик билан эпидемияга қарши чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

"Шифокорлар максимал даражада ўз хавфсизликларини таъминлаб, ундан кейингина бошқаларни қутқаришга киришишлари керак", — деб таъкидлайди у.

Эпидемия бошланган вақтда ҳимоя чоралари борасида етарлича хабардорлик бўлмаганлиги ва тиббий воситаларнинг етишмаслиги натижасида уч мингга яқин тиббиёт ходимлари касалликка чалинди. Бу уларнинг ишга бўлган хоҳишини камайтирди. Аммо хатолар дарҳол ҳисобга олинди ва ҳатто Уханга қўшимча 50 минг нафар шифокорни жўнатиш имконияти пайдо бўлди.

Ухань университетининг жамиятшунослик факультети декани Хэ Сюефэннинг қайд этишича, Хитойда одамлар тўпланишининг учта асосий шакли назоратга олинди. Биринчиси — корхона ва ташкилотлар миқёсида. Бу ерларда ҳар бир ходимнинг ҳаракати ва саломатлиги назорат қилинди.

Иккинчиси —микрорайонлар миқёсида. Бошқарув компанияси, мулкдорлар ширкати ёки уй-жой бошқарув ширкати яшовчиларга шахсий ва жамоавий ҳимояланиш бўйича кўрсатма ва кўмак берди. Ва ниҳоят, учинчиси — жамоатчилик. Ҳар бир тураржой корпусида фаоллар умумий тартибни назорат қилди. Эпидемия вақтида бундай чоралар қўни-қўшнилар орасига нифоқ солмайди, балки аксинча, бирлаштиради, дея қайд этади экспертлар. Масалан, оиладаги барча катталар карантинда бўлиб, уларнинг фарзандлари карантиндан уйга қайтишса, уй-жой бўйича масъул уларга қараб туриш учун қўшниларнинг навбатчилик рўйхатини тузади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ухань шаҳрига коронавирус эпидемиясига қарши курашда ёрдам бериш учун мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан юборилган шифокорлар уйларига жўнатила бошланди. Айни вақтда Хитойда эпидемик вазият нафақат яхшилангани, балки ҳукумат унинг устидан ғалаба қозонилди, деб эътироф этилмоқда.

Охирги бир кун ичида Хитойда вирусга чалиниш бўйича 46 та янги ҳолат, жумладан мамлакат ичида битта ва хориждан келганлар орасида 45 та ҳолат қайд этилган.





Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар