«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 15:46
ЎЗO‘Z

Хитойда коронавирус робот яратилди

23 мар, 15:30 3 721 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда коронавирус робот яратилди Хитойнинг топ университетлари тадқиқотчилари коронавирус тарқалишида инсонлар ҳаётини сақлаб қола оладиган робот яратди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб Sof.uz хабар бермоқда.

Робот ғилдиракли "оёқ" ҳамда қўллардан иборат бўлиб, у ултратовушларни ҳамда беморнинг тана аъзоларидаги стетоскоп ёрдамида эшитиш мумкин бўлган товушларни қабул қила олади.

Бундай вазифаларни одатда шифокорлар шахсан бажарадилар. Аммо камералар билан жиҳозланган ушбу робот ёрдамида тиббий ходимлар бемор билан бир хонада бўлишлари шарт эмас ва ҳатто бошқа шаҳарда ҳам бўлиши мумкин.

"Шифокорлар жуда жасур. Аммо бу вирус жуда юқумли... Биз энг хавфли ишларни бажариш учун роботлардан фойдаланишимиз мумкин", - деди роботнинг бош дизайнери, Синхуа университети профессори Чжэн Ганти.

Чжэн жамоасида ҳозирча иккита робот бор. Улардан бири Ухандаги Union Hospital шифохонасида, иккинчиси эса ҳамон университет лабораториясида.

Бироқ робот унчалик ҳам арзон турмайди - таннархининг ўзи $72 минг. Ихтирочи ундан тижорий фойда кўзламайди, бироқ қайсидир компания уни кўп миқдорда ишлаб чиқаришидан умидвор.

Коронавирусга қарши кураш учун Хитой ҳукумати Уханга ўн минглаб шифокорларни юборган эди. Ўтган ойда уларнинг 3 мингдан ортиғи бу вирусни юқтириб олди.
коронавирус, робот, Хитой




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 72
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 42
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 95
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 0
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 9
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 13
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • Бўлимлар